
Леонардо Бонуччининг катта ўғли худди шундайлардан. Отаси "Ювентус"дек буюк жамоада ўйнашига қарамай, болакай "Торино"га мухлислик қилади ва Белоттини кумири деб билади. Леонардо имконияти борича ўғлининг илтимосларини бажариб, уни "Торино"нинг ўйинларига олиб боради.
Футболчи бу сафар ўғлининг кумири билан учрашишига имконият яратди. Бу Андреа Белотти.
