Бонуччи: "Серхио Рамос - дунёнинг энг яхши ҳимоячиси"

Aslanov Jasurbek
30 авг 2017, 11:35
"Милан" ва Италия терма жамоаси Леонардо Бонуччи "Реал" ва Испания терма жамоасидаги ҳамкасби Серхио Рамосни мақтади.

Испания ва Италия терма жамоалари ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида ўзаро баҳс ўтказишади.

"Серхио Рамос - жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси. Уни жуда қадрлайман, Рамос кўп қиррали футболчи" - дейди Бонуччи.

Бундан ташқари, Бонуччининг сўзларига кўра, "скуадра адзурра" испан терма жамоасига ёқимсиз сюрприз тақдим этишга тайёр.

Испания ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 2 сентябрь куни испанлар майдонида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›