

Бу ҳақда "Calciomercato" хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, 36 ёшли италияликнинг агентлари аллақачон инглиз клуби раҳбарияти билан учрашишган.
"Ювентус" Бонуччи билан хайрлашишга тайёр, чунки унинг маоши юқори ва шартномаси 2024 йилнинг июнида тугайди. Олдинроқ ҳимоячининг ўзи ҳам фаолиятини 2024 йилда якунлашини айтганди.
Бонуччи 2022/23 йилги мавсумда барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.



