

Эслатиб ўтамиз, футболчи биринчи бўлимда иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Учрашувни россиялик Сергей Карасев бошқариб борган эди.

"Мен сиздан кўра кўпроқ ғазабландим, биринчи навбатда ўзимдан.
Кечирим сўрайман, афсусдаман. Бироқ ҳозирги Италия терма жамоаси кўтарилишда давом этишига ва ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлишига ишонаман!" – деб ёзди Бонуччи Instagram'да.
Иккинчи ярим финал бугун бўлиб ўтади, унда Бельгия Франция билан ўзаро тўқнаш келади.



