Боливиянинг “Боливар” клуби Бекхэмга битта ўйинга мўлжалланган шартнома таклиф этаяпти
24 дек 2013 11:20
Янгиликлар
Боливиянинг “Боливар” клуби Бекхэмга битта ўйинга мўлжалланган шартнома таклиф этаяпти
“ПСЖ” ва “Лос-Анжелес Гэлакси” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм, яна футболга қайтиши мумкин.
“Боливар” 38 ёшли англиялик ўйинчига битта ўйинга мўлжалланган шартнома таклиф этаяпти.
Бу ҳақда боливияликлар клубининг маркетинг бўйича директори Саломон Чалан хабар берган.
“Ҳақиқатдан ҳам Бекхэмнинг “Боливар” таркибида битта ўйин ўтказишини истаяпмиз. Бекхэм ва клуб хўжайини ўртасида музокара олиб борилаяпти. Бу Либертадорес Кубоги бўладими, ёки оддий ўртоқлик учрашувими ҳали номаълум. Қолган масалаларни эса музокаралар давомида келишиб борамиз”, - Саломон Чаланнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар