Боливияда мухлислар ҳақорат қилган футболчи ўйиндан чиқиб кетди

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 11:42
Боливиядаги "Хорхе Вильстерман" клубининг бразилиялик футболчиси Сержиньо мухлислар ҳақоратлагани учун майдондан чиқиб кетди.

Ўйин вақтида мухлислар футболчини ирқий камситди. Шу сабабли футболчи бунга чидай олмади ва майдонни тарк этди. Мураббий эса унинг ўрнига бошқа футболчини майдонга туширди.

"Бу футбол эмас. Биз барчамиз одаммиз", - деди футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: SportRF