UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Болаларни катта футболга тайёрлашнинг голландча усули ҳақида Янгиликлар

Болаларни катта футболга тайёрлашнинг голландча усули ҳақида

Ўтган йилнинг ёзига қадар, Бастиан Римерсма ПСВ академиясида фаолият юритиб, ёш болаларни футбол билан шуғуллантирган.

“8 ёшли болакайни иқтидорли деб аташ мумкинми?”, “Унинг жисмоний кучини қандай баҳолайсиз?”, “Футболчи инсоний фазилатларга эга бўлиши шартми?”, шу каби саволларга Римерсма жавоб беришга ҳаракат қилди. Футболчилар тақдири қандайдир жиддий ўйин сабаб ўзгаришига Римерсманинг ишончи комил эди. Унинг фикрича, скаутлар ўша пайтда уларнинг ҳаракатини кузатиб ўтиради ва «пичоққа илинадигани»ни дарҳол ўз қармоғига солади, қўяди. Аммо, бу қанчалик тўғри? Ўзингиз ўйлаб кўринг, 7-8 ёшдаги болага қандай қилиб баҳо бериш ва келажагини ҳал қилиш мумкин?

Римерсма ўтган ёзда, Тилбур шаҳрининг “Виллем II” клуб академиясида назоратни тўлиқ ўз қўлига олди. Шундан сўнг, спортчилар билан ишлаш, уларнинг ҳаракатини баҳолаш, скаутингдан воз кечиш кабиларга катта аҳамият бера бошлади. У ёшлар билан фаолият юритишда 6 та принципга асосланади.

Келинг, унинг методикаси билан яқиндан танишиб чиқамиз.

1. Болалар ўйинини баҳолаб, жуда эрта саралаб ташламанг
Римерсма фикрига кўра, 6-7 ёшли болаларни “иқтидорли” ёки қолганини  “вақт кўрсатади” гуруҳларига ажратиб қўйиш нотўғри. Бу Голландия ёшлар футбол академиясининг энг катта муаммоси ҳисобланади. Нидерландия U7 ва U8 жамоаларида тенгдош болалар 6-7тани ташкил этади. Лекин улардан фақатгина биттаси майдонда энг яхши мураббий билан шуғулланади. Қолганлари эса оддий машқлар бажаради. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, футбол академияси улар учун — оддий жисмоний тарбия дарси каби ўтади. Хуллас, тўпни тепиб-тепиб, яна уйларига тарқаб кетишади десак муболаға бўлмайди.

Римерсма ўйинчиларни иқтидорли ёки иқтидорсиз деб жуда эрта саралаб ташлаш бефойда деб ишонч билан таъкидлайди. Одатда, бундай ёшда ўйинчиларнинг тезлиги ва чаққонлигига қарашади. Айтингчи, бу сифатларга қараб, иқтидорни қандай аниқлаш мумкин? “Агар гулга сув қуйиб, парваришласангиз, у ўсади. Бола ҳам худди шундай: унга эътибор берсангиз, қизиқишларини инобатга олсангиз, менимча у ҳам вақт ўтган сари юксалиб боради”, — дейди мураббий.

“Агар футболда фақат ўзига хос иқтидорга эга бўлганлар ўйнаса, бу спорт тури ҳозиргидек бўлмасди. Афсуски, бунга ҳеч ким эътибор бергиси келмайди”, — дейди Римерсма.

2. Болалар футболида скаутликдан воз кечиш керак
Голландия болалари бутун мамлакат бўйлаб кезиб юришади, мақсад — U9 чемпионатида иштирок этиб, мамлакатнинг энг кучлилари жамланувчи Амстердам ёки Эйндховендаги академияга йўл олиш. Катта жамоаларда бир хил ёшдаги болалардан 5-6та таркиб тузса бўлади ва уларнинг асосий қисми футбол билан шунчаки жисмоний томондан ривожланиш учун шуғулланади. “Профессионал клублар бундай қилишининг сабаби, кимдир ўша ўйинчилардан бирини ўзига оғдириб олишидан қўрқишади. Ундан кўра, жамоасидагилар билан кўпроқ ишлашга ҳаракат қилишса яхши бўларди”, — дейди Римерсма.

3. Эътибордан четда қолаётган иқтидорлар билан ишланг
“20 ёшли Фрэнки де Йонг аллақачон “Аякс” жамоасининг асосий ўйинчиси бўлишга улгурди ва янги мавсумда майдонга тушаяпти. Лекин, атиги 2-3 йил аввал голландиялик скаутлар уни ўз рўйхатига қўшишни бошлашди. Биласизми нима учун бу қадар кеч? Сабаби унинг иқтидори бироз сезиларсиз эди. Шунинг учун эътиборга тушишига бироз вақт кетди”, — дейди Римерсма.

“Виллем” бош мураббийи огоҳлантиради: Одатда, топ-клуб скаутларининг эътиборини жимжимадор “бантик”лар ўзига тортади. Улар техник томондан кучли футболчилар ўйинига бефарқ бўлолмайдилар. Одатда, ажойиб тезлик, гипертехникага эга ўйинчиларни “Аякс” ёки “Фейеноорд” жамоалари ўзига олиб қўяди ва бироз вақтдан кейин бошқа клубларга сотиб юборади.

Римерсма бошқа тоифадаги иқтидорларга ишонч билдиради. Мураббий фикрига кўра, улар ўзларини бошқаришни ўрганиши керак. Футболчилар аввало, 5та ўйинчини алдаб ўтишни эмас, интизомли бўлиш, ўйин вазиятларига тўғри баҳо бера олиш, машғулотларга тезда мослашишни ўрганиши керак. Тадқиқотлар ва тажрибалар шуни кўрсатадики, бу каби футболчилар катта футболга дадилроқ кириб борадилар. Ва “Аякс”даги ҳолат буни яна бир бор исботламоқда. Ўз ишини ортиқча шов-шувсиз бажараётган ва асосий терма марказидан жой эгаллаётган бир вақтда, техникаси кучли дейилган Вацлав Черни мана уч йилдирки “Аякс” асосий таркибига кира олмаяпти.

Ноябрь-декабрда туғилганларга кўпчилик унчалик эътибор қаратмайди. Бунга сабаб, йил охирида туғилганлар йил бошида таваллуд топган инсонларга нисбатан, жисмоний тайёргарлиги бироз суст бўлади деган қараш мавжудлиги. “Бу аҳмоқлик”, — дейди Римерсма.


4. Мағлуб бўлиш қўрқинчли эмас, аммо кимга енгилганингиз жуда муҳим
Римерса таркибни бу йўсинда тўлдириш билан “Виллем II” узоқ вақтгача унинг методларига кўникишига ва кўпроқ мағлуб бўлишига тайёр. Шунинг учун, у яхши ўйинчилар кучли жамоа билан бўладиган баҳсда ютқизмай, энг яхши ўйинчига айланишлари мумкинлиги ҳақидаги ғояни инкор этади. “Баъзида, ёш ўйинчи қандай ўйнай олиши ва хоҳлаётган ишини бажаришига рухсат бериш керак. Агар ёшлар доимо кучли ва ёши катта рақиблар билан ўйнаса, улар ўзининг кучли томонлари устида ишламай қўйиши ҳам мумкин”, — дейди Римерсма.

5. Натижаларга эътибор берманг
Ўйин-кулгуга қаратилган ва фақат чиройли учрашув кўрсатишга тайёр бўлган Голландия футболи ҳам, асосан, натижага эътибор беради. ПСВдаги Филлип Коку сабаб, ўйин натижаси нафақат асосий жамоа учун, балки ёшлар учун ҳам муҳим аҳамият касб эта бошлади. Римерсма фикрича, тўғри тарбия бериш, уларни машғулотларда тўғри йўналтиришни уларнинг 6-7 ёшиданоқ бошлаш керак. Римерсма 6-7 йилдан сўнг натижа талаб қилиниши тўғри бўлган болакайларни натижа учун ўйнашини сўраш нотўғри.
Бастиан “Венло” бизнес-мактабининг ўқитувчиси, маркетинг профессори Брам ван де Линнени “Виллем” академиясига чақирган. Римерсма дўстини У17 жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси этиб тайинлаган. Шундан сўнг, Брам машғулот жараёнига янгиликлар, ўзгартиришлар кирита бошлаган. Биринчидан, “Виллем” ҳужумчилари жарима майдончасидаги “хавфли ҳудуд”да, дарвозага қарама-қарши турган ҳолда, тўп тепишни ўрганишлари керак. Ана шунда, гол бўлиш эҳтимоли ошади. Иккинчидан эса, худди “Гвардиола” клуби каби тўпни бор йўғи 5 сония ушлаб туриш керак. Кейинги 10 сонияда эса тўпни рақиб жарима майдончасига олиб бориш керак.

Жисмоний машқлардан сўнг, ван де Линне ўйинчиларни катта футболдаги жиддий вазиятларда ўйнашга тайёрлайди. Шундай ҳолатда, футболчилар қандай ҳаракат қилаётганини билиш мумкин. Шунда,уларнинг иқтидорлари борлиги ё аксинча эканлиги намоён бўлади.

6. Футбол федерациясидан ёрдам сўраш керак
Бизнинг давлатда бу борада ишлар ёмонроқ. “Стратегия-2030”ни деярли ҳамма бошидан охиригача ўқиб чиққан. Нидерландияда КНВБ ёшлар тайёргарлигига жиддий эътибор қаратади. Лекин шундай бўлса-да, голландияликлар бошқа мамлакатлар тажрибасига таянмасдан, миллий методларига асосланиб иш кўришади. Римерсма Германия услубига эътибор қаратиб, уни яхшиламоқда. Унинг сўзларига кўра, у ерда скаут ва мураббийлар клуб билан шартнома тузмай, очиқчасига ўйинчи билан қўшимча машғулот дарслари олиб борадилар. Бу нима учун керак дерсиз? Аммо, бир куни клублар футболчидан ҳеч қандай сабабсиз шартномани бекор қиладиган бўлса, улар бемалол ўша қўшимча машғулотлар ёрдамида бошқа клублардан иш топа олиши мумкин.

Бастиан Римерсма “Виллем” билан уч йиллик шартнома имзолади. Агар шу вақт ичида, мураббий таркибни кучли ёшлар билан тўлдира олса, шартнома муддати яна 8 йилга узайтирилади. Қизиқ, 2-3 йил аввал топ-янгстер ҳисобланган Тимон Велленройтер, Педро Чиривелья, Дэн Кроули ва Исмаил Аззауи ҳозирги кунда айнан “Виллем” жамоасида ўйнайди. Римерсма аллақачон таркибдаги кучли ўйинчиларни ўзи учун ажратиб олган ва улар билан ҳам алоҳида шуғулланади.

“Ишим сўнггида, яъни 8 йилдан сўнг, иқтидорли болалар билан ишлаш усули қанчалик самарали бўлишини кўрмоқчиман. Агар мен танлаган йўл ва ғоялар иш бермаса, у ҳолда ўзим истеъфога чиқаман. Мен клубга яхшироқ маош олиш ёки чиройли кийиниб юриш учун келмаганман. Мени фақатгина жараён ва натижа қизиқтиради. Ҳаммада ўзига хос иқтидор бўлади. Мен фақатгина ўша иқтидорни тарбиялаб, уни рўёбга чиқариш мумкинлигига ишонаман, холос”, — дейди Римерсма.

championat.com сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика