UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Болалар - келажагимиз! ("Локомотив-2003" тақдирланди) Янгиликлар

Болалар - келажагимиз! ("Локомотив-2003" тақдирланди)

Тошкент, 14 апрель - Юртимизда болалар футболига кенг эътибор қаратилмоқда.
Бунинг натижасида ҳар йили мамлакат миқёсида болалар ўртасида турли мусобақалар ташкил этиляпти. Шунга яраша турли ёш тоифасида маҳоратли футболчилар етишиб чиқмоқда.

"Локомотив" футбол клуби қошида фаолият олиб бораётган "Локомотив" болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳам бундан мустасно эмас. Клуб раҳбарияти томонидан берилаётган эътибор туфайли футбол мактабимиз тарбияланувчилари март ойининг охирги ҳафтасида Туркияда бўлиб қайтишди. Анталияда ташкил этилган "Turkish holidays" деб ном олган футбол фестивалда қатнашган "Локомотив"нинг 2003 йилда туғилган тарбияланувчилари якунда биринчи ўринга сазовор бўлишди.

Шу муносабат билан "Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсининг танаффус пайтида ёш ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. "Локомотив" футбол клуби бош директори Зокир Сейдуллаев ҳамда директор ўринбосари Тўлабек Акрамов чемпионларни мусобақанинг олтин медаллари ва бош соврин Кубок билан тақдирлашди. Шу ўринда Алишер Бозоров бошқараётган гуруҳ футболчиларига кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз. Умид қиламизки, ёш футболчилардан кейинчалик "Локомотив"нинг асосий таркибида тўп тепадиган истеъдод эгалари етишиб чиқади.















Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика