UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  1 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  4 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  3 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  12 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21

Болалар футболи. Самарқандда "Амир Темур", Фарғонада "Ал Фарғоний" номидаги мусобақалар ўтказилади Янгиликлар

Болалар футболи. Самарқандда "Амир Темур", Фарғонада "Ал Фарғоний" номидаги мусобақалар ўтказилади

Шундай мусобақалардан бири Самарқанд шаҳрида 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон тарихий сиймо ва қаҳрамонларга, улуғ аллома ва қомусий олимларга бой ўлка. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси юртимиз ёшларини тарихий шахслар, аллома ва буюк сиймолар билан яқиндан таништиришна улар номи билан ўтказиладиган турли мусобақалар орқали амалга оширишга қарор қилди.

Шундай мусобақалардан бири Самарқанд шаҳрида 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтади. Самарқанд футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда илк маротаба ташкил этиладиган "Амир Темур" Кубоги мусобақаси баҳонасида тарихий Моварауннаҳр пойтахтига ташриф буюрадиган иштирокчилар  Амур Темур сиймоси ва Темурийлар авлодлари билан яқиндан танишадилар.

2007 йилда таваллуд топган футболчилар эса "Олтин водий" дастури асосида Фарғонада "Ал Фарғоний" Кубогида чемпионлик учун баҳс олиб борадилар. Бу мусобақа Фарғона футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.

2006 йилда таваллуд топган футболчилар Амир Темур таваллуд топган Қашқадарё ўлкасида чемпионлик учун кураш олиб борадилар. "Воҳа Кубоги" деб ном олган мусобақа "Насаф" ва Қашқадарё футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳар йили Наманганганда "Odil Cup" мусобақасини ўтказиб келар эди. Жорий йилги мусобақа ЎФА ва Россиянинг “Детская футбольная лига” (ДФЛ) ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Мусобақа ғолиби ДФЛнинг энг катта лойиҳаларидан бири бўлган "Большие звезды светят малым" мусобақасида ихтиёрий иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Мазкур турнир Наманган вилояти футбол Ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика