Боксчи Александр Усик: "Мудрик Украинага 4-"Олтин тўп"ни олиб кела олади"

Aziz Tukhtamuradov
11 мар 2023, 09:34
Бокс бўйича украиналик жаҳон чемпиони Александр Усикнинг фикрича, "Челси" футболчиси Михаил Мудрик "Олтин тўп"ни қўлга кирита олади.

- Мудрик учун 100 миллион - бу камми ёки кўпми? Бундай нарх сизни ҳайратга солмадими? 

- Йўқ, бундан ажабланганим йўқ. Барча нарса кўтарилди: нархлар, пуллар... Улар олдингига қараганда кўпайди. Менимча у 100 миллиондан ҳам кўпроқ туради. 

Уни кузатаман. Илк бор U 17 ёки U 19 вақтида кўргандим. Унинг соч турмаги, татуировкалари кўзга ташланади. Уни кузатгандим. 

Мудрик менга ёқади. Менимча у Украинага тўртинчи "Олтин тўп"ни олиб келиши мумкин", - деди супероғир вазн тоифасининг учта йўналиши чемпиони Александр Усик. 

Маълумот учун бунгача Украина вакилларидан Олег Блохин, Игорь Беланов ва Андрей Шевченко "Олтин тўп"ни қўлга киритган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru