UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10"Рома" футболчиси жаримага тортилди  0 21:50ЖЧ-2022. Хорватия — Бразилия 1:1 (матнли трансляция)  59 21:45Марокаш мураббийи: "Умид қиламанки, Роналду бизга қарши майдонга тушмайди"  2 20:32Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетишини билдирди. Championat.asia футболчи билан боғланди   5 20:15Бускетс "Барселона"дан кетса, унинг ўрнига ким сардор бўлиши маълум  3 19:45Дешам: "Англиянинг заиф томонлари йўқ"  2 19:27Қатар қироллик оиласи "Ливерпул"ни сотиб олишни истагани йўқ  3 19:10Пуйоль истеъфога чиққан Энрикени қўллаб-қувватлади  3 18:48ЖЧ-2022. Хорватия — Бразилия. Асосий таркиблар маълум  23 18:29Амрабатнинг агенти: "Бутун дунё унинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси эканлигини кўрди"  2 18:10Ўзимизнинг карикатура. Жаҳон Кубоги сари интилаётган икки афсона  2 17:52ФИФА ЖЧни ҳар 2 йилда ўтказиш ғоясидан воз кечди  4 17:30Фернанду Сантуш: "Буни яна бир марта айтаман, Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ"  1 17:00Триппьер: "Англия Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни истайди"  5 16:39ПСЖ президенти: "Мбаппе Франция шарафини ҳимоя қилаётганидан ғурурланади"  1

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди"

Про лига 19-туридан ўрин олган “Машъал” – “Андижон (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жамоамиз футболчилари 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Айтайлик, биринчи бўлимда  бизда хато ва камчиликлар кузатилди. Танаффусдан кейин ташаббус биз томонга ўтди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Гол уришимиз бўлган вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда бизга, иккинчи таймда меҳмонларга омад кулиб боқди.

- Микола Агапов ўйин давомида кўп хатога йўл қўйди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биз айнан шу масалада ишлаяпмиз. Аслида Микола ажойиб футболчи ва потенцияли юқори. Бироқ унга совуққонлик етишмаяпти. Шу сабабли машғулотларда у билан ишламоқдамиз.

- Молочко захира олинди. Унга охиригача имконият берилса яхши бўлармиди...

-  Молочкони захирга олишимизга сабаби бу ўйин режамизда бор эди. Биз унга 60 дақиқалик режа қилган эдик. Молочкодан ташқари бизда Саид Ғуломов ҳам бор. у ўйинни кучайтириши керак эди. 

- Худоёрхон Сагдуллаев мавсум бошидан бери ўйинида ўсиш кузатилмоқда. Шунга қарамай, у захирадан майдонга тушмоқда.

-  Унда ҳам худди Агаповдаги ҳолат мавжуд. Биз мураббийлар штаби унинг ҳам потенциалини юқори баҳолаймиз. Захирадан майдонга тушаётганига келсак, бу ўйинга бўлган режага боғлиқ. Бугун ҳам у иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириши керак эди ва шу сабабли захирадан майдонга тушди.

-  Айтингчи, бугун жамоа хато қилдими ёки сиз?

-  Бугун мен ёки жамоа хато қилди демайман. Жамоада бутун мураббийлар штаби ишлайди. Қарорни биргина ўзим қабул қилмайман.  Бугун мураббийлар хато қилди демайман. Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди. Футболчилар ҳам хато қилди демайман.

-  Кўриниб турибдики, бугун асосан сиз майдон четида футболчиларга кўрсатма бердингиз. Жамоада мураббий ўзгардими?

-  Дилявер акани озгина мазаси йўқ эди. Натижада, ўйинга 3 кун қолганида қўшилди. Бунга қадар мен ёрдам бериб тургандим. Ҳозир биз биргаликда иш олиб бормоқдамиз.

-  "Машъал" биринчи ва иккинчи давра баҳсларида "Андижон"га ютқазганди. Бугун жамоа ўйинида ўзгариш кўзга ташландими?

-  Бундан аввалги ўйинда ҳам “Машъал” ёмон ўйнамаган. Унда мен U-19 жамоасида ишлаётгандим. Айтайлик, аввалги баҳсда “Машъал” қайсидир жабҳада рақибга ютқазди, демаган бўлардим. “Андижон” ҳам аввалги беллашувда яхши ўйнаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 сен 23:30:00
Жураев6566
Сугдиёнага кайт.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика