UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   2 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  69 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  35 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  8 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0

Бобур Йўлдошев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз" Янгиликлар

Бобур Йўлдошев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз"

Бугун қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Бобур Йўлдошев клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Осиё Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Шу сабабли биз ўрин олган гуруҳдаги рақибларни осон демаган бўлардим. Аммо шуни таъкидлай оламанки, “Локомотив” 2016 йилги Чемпионлар Лигасида жуда катта тажриба тўплади ва эндиликда бу йил ўрганган жиҳатларимизни келаси мавсумда амалда янада яхшироқ қўллашга уринамиз.

Бу йил кўрдик, ҳар қандай жамоа билан ўйнаса ва ғалаба қозонса бўлар экан! Демак, келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз. Менимча, барчамиз бир мақсад йўлида аҳил жамоа бўлган ҳолда буни албатта уддалай оламиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика