UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0

"Бобур Арена" ёритиш тизими талаб даражасига етди, тез орада "Машъал" стадиони ҳам янги прожекторларга эга бўлади Янгиликлар

"Бобур Арена" ёритиш тизими талаб даражасига етди, тез орада "Машъал" стадиони ҳам янги прожекторларга эга бўлади

Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"Андижондаги "Бобур Арена" ўйингоҳида бу йил катта кўламда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Майдон майсаси янгиланди ва айни кунларга келиб яхши ҳолатга келтирилди. 

Стадион ёиритиш тизимини яхшилаш борасида узоқ вақт иш олиб борилди. Лига мутахассисилари июн-сентябрь ойлари оралиғида 4 марта Андижонда бўлиб, "Бобур Арена" прожекторлари ёритиш даражасини ўлчашди. Ниҳоят, стадион прожекторларига қўшимча чироқлар ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди ва 12 сентябрь куни Лига вакили бу борада якуний хулоса берди. Унга кўра, айни пайтга келиб "Бобур Арена" ёритиш тизими даражаси талаб даражасига етказилди. Ҳозирда стадион прожекторлари 1920 люксни бермоқда. 

Лига ташаббуси билан стадионларимизда майдон ва ёритиш тизимини янгилаш ишлари давом этади. Яқин ҳафталар ичида Муборакнинг "Машъал" клуби уй стадионида ҳам янги прожекторлар нур соча бошлайди", – дейилади Профессионал Футбол Лигаси хабарида.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика