

Футболчининг ўзи билан суҳбатлашганимизда бу ҳақда қуйидагиларни билдирди.
- “Бунёдкор” сафида бўлганимда оёғимнинг сон қисмини (пах) чўзиб олгандим. Шундан бери охирги икки йил укол ёрдамида футбол ўйнаб келаётгандим. Жуда қийин бўлди тўғриси. Ваниҳоят жорий мавсум якунига етгач оёғимнинг ўша жойини операция қилдирдим. Айни дамда уйдаман. Дам олиш ҳам даволаниш билан ўтмоқда – дейди Бобур Акбаров.




