UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  8 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди Янгиликлар

Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди

Transfermarkt портали 2022 йилги мавсум якунланганидан сўнг Беларусь Олий лигаси футболчиларининг бозор қийматини янгилади.

Чемпионатнинг 391 нафар ўйинчиси янги кўрсаткичларга эга бўлди, аммо биз энг муҳим ўзгаришга эътибор қаратамиз.

"Энергетик-БГУ" таркибида мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири бўлган Бобир Абдихолиқов фаолиятидаги энг сермаҳсул (32 ўйинда 27 гол ва 8 голли узатма) мавсумни ўтказди. Ҳужумчи 1 миллион евро билан энг қиммат футболчилар учлигидан жой олди ва ҳақли равишда Қозоғистон (2:0) ва Россия (0:0) билан кузги ўйинларда терма жамоага узоқ кутилган чақирувини олди.

Ундан олдинда ҳозир эркин агентга айланган "Шахтёр" Солигорск собиқ ҳимоячиси Никола Антич (1,2 миллион евро) ва БАТЭ мудофаа вакили Яков Филипович (1,2 миллион евро) бормоқда.



Маълумот ўрнида, 25 ёшли ҳамюртимизнинг 6 ой олдинги трансфер нархи 800 минг еврони ташкил қилган эди.

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика