

"Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик. БАА ҳам жуда яхши тайёрландик. Бизнинг мақсадимиз фақат ғалаба эди. Мураббийлар ўйиндан аввал БААнинг кучсиз томонларини айтишганди, шулардан фойдаландик. Захирадан майдонга тушаётганимда мураббийлар иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилишимизни айтишди. Пенальти бўлган вазиятда тепдим, рақибнинг қўлига тегди", - деди Бобир Абдихолиқов.



