Бобир Абдихолиқов: “Таиланднинг ўйин услуби ҳимояга асосланган”
28 янв 2024 08:28
Янгиликлар
Бобир Абдихолиқов: “Таиланднинг ўйин услуби ҳимояга асосланган”
Терма жамоамиз ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов Таиландга қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Таиландни ўрганишни бошладик, жамоа гуруҳ босқичида гол ўтказиб юбормаган. Шунга қарамай, биз ўзимизнинг ўйинимизга эътибор қаратамиз. Худо хоҳласа, яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонамиз.
Ўйин услуби бўйича кўпроқ ҳимояга асосланган футбол намойиш этади. Ҳеч бир ўйин бир бирига ўхшамайди, нима бўлган тақдирда ҳам биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Бизда бошқа танлов йўқ”,-деди Бобир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Таиланд учрашуви 30 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар