

Бу ҳақида футболчи йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан сўнг шундай деганди.
"Ҳа, Европадан таклифлар бор. Лекин, барчаси янги йилдан сўнг аниқ бўлади. Кўриб чиқиб бир қарорга келамиз. Тўғрисини айтсам легионер сифатида тўп тепишни жуда ҳам хоҳлайман. Бунинг учун иштиёқим баланд. "Насаф"да қолишни истардим. Лекин барибир легионер бўлиб ўйнаш иштиёқи юқорироқ",- дейди Бобир Абдихолиқов.



