Боатенг: "Милан" Златанни сақлаб қолиши керак"
26 апр 2020 14:59
Янгиликлар
Боатенг: "Милан" Златанни сақлаб қолиши керак"
"Бешиктош" таркибида ижарада ўйнаётган "Фиорентина" ҳужумчиси Кевин-Принс Боатенг "Милан" форварди Златан Ибрагимович ҳақида гапирди.
"Милан" уни сақлаб қолиши шарт! У ажойиб ва барчадан ажралиб турувчи футболчи.
У билан бирга ўйнаш жуда осон, у барча нарсани тушунтира олади. Златан жамоадошларига жуда ҳам талабчан, менга доимо бўш зоналар очиб берарди. Бундай жамоадошни фақатгина орзу қилиш мумкин.
У менинг идеал шеригим бўлган. Ибрагимович хоҳлаган жамоадошини танқид қила олиши ва сўкиши мумкин. Шу боисдан унинг жамоасидаги футболчилар ҳар доим тўғри футбол ўйнаши шарт бўлиб қолади", - деди Боатенг.
Фикрлар