UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Боатенг Месси, Неймар ва Мбаппега қарши ўйин ҳақида: "PlayStation"даги рақибга ўхшайди" Янгиликлар

Боатенг Месси, Неймар ва Мбаппега қарши ўйин ҳақида: "PlayStation"даги рақибга ўхшайди"

"Лион" ҳимоячиси Жером Боатенг яқинда сафига Лионель Мессини ҳам қўшиб олган ПСЖ клуби ҳужум чизиғи ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

– ПСЖ жамоасига қарши ўйинда сиз Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймарга қарши туришингизга тўғри келади. Бу футбол тарихидаги энг яхши ҳужум учлигими?
– Агар исмлар бўйича гапирсак, унда ҳа. Ушбу футболчиларнинг даражаси ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас, менимча.

Тўғрисини айтсам, бу "PlayStation"даги рақиб жамоага ўхшайди. Бу таърифни парижликларнинг нафақат ҳужуми, балки ҳар бир чизиғи ҳақида десам, муболаға бўлмайди. Майдоннинг ҳар бир нуқтасида уларда жаҳон даражасидаги футболчи ҳаракат қилади. 

Уларнинг ҳеч бири майдонда мендан қўрқмайди, аммо улар баъзан ўзга сайёраликларга ўхшаса-да, мен ҳам улардан қўрқмайман. Тажрибамдан яхши биламан – улар ҳам оддий одам. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика