Блан: "Тез орада Златан гол уришни бошлайди"

Aslanov Jasurbek
23 сен 2015
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг голсиз сериясига изоҳ берди.

"Тез орада Златан гол ура бошлайди. Ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўқ. У жуда яхши футболчи ва буни исботламоқчи. Ибрагимович майдонда Ди Мария билан яхши келиша олади.

Буюк футболчилар доимо бир-бирини тушунган. Бу гап Каванига ҳам тегишли. Бизнинг ҳужумкор трио турли сифатларга эга, бир-бирига ўхшамас футболчилардан ташкил топган" - дейди Блан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com