Блан: "Ибрагимович оғриқ ҳис қилаётган экан, демак у машғулотларга қайтмайди"

Aslanov Jasurbek
25 окт 2014, 17:46
ПСЖ бош мураббийи Лоран Бланнинг таъкидлашича, жамоа ҳужумчиси Златан Ибрагимович қачон сафга қайтишини билмайди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи жароҳат туфайли 21 сентябрдан бери майдонга тушгани йўқ.

"У оғриқ ҳис қиляпти. Ҳозирча оғриқ ҳис қилаётган экан, у машғулотларга қайтмайди. Мен сабрсизлик билан унинг қайтишини кутяпман" - дейди Блан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com