UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57ЕЧЛ. "Аталанта" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  1 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  1 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  2 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  7 17:32Yandex Uzbekistan ва ПФЛ ҳамкорлик ҳамда Allplay ва Кинопоиск платформаларида ўйинларни трансляция қилиш тўғрисида келишув  5 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  13 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  2

Биз сиз билан азиз укажонлар! Янгиликлар

Биз сиз билан азиз укажонлар!

Ҳамюртларимиз бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Гондурас терма жамоалари учрашувини сабрсизлик билан кутишаётгани муболаға эмас, албатта.
Буни футболимиз ихлосмандлари тасдиқлаши турган гап.

Зеро, футболчиларимиз гуруҳ баҳсларида ўзларининг ишончли ҳаракатлари билан барчани қувонтиришди. Улар аввалига Панама терма жамоасини ютишиб, халқимизга бир олам севинч улашган бўлишса, биз ҳайиқиб кузатган Марокашга қарши учрашувни ҳам оқилона ва юқори савияда ўтказишди. Хорватиялик тенгдошларини эса Ўзбекистон деса юрагини ҳовучлайдиган қилишди. Бундан фахрланмай бўладими, ахир.

Умуман олганда, йигитларимиз ўйинини кузатар эканман, қалбларига ватан ғурурини жо қилганликларини сездим. Ғалабага бўлган иродалари кўриб, келажакдаги Ўзбекистон терма жамоасига муносиб номзодларни  кашф қилдим. Дилшод Нуралиевнинг қўллаётган тактикаси иш бераётганига қойил қолдим. Ҳозирда, жамоа ўйинчиларининг қайси бирини алоҳида кўрсатгим йўқ. Негаки, барча-барчаси мураббийининг топшириқларини имкон қадар бажаришди ва бажаришаяпти. Асосийси, кучли саналган гуруҳдан чиқиш вазифасини қойилмақом равишда уддалашди.

Гондураслик ёшларга қарши кечадиган ўйинда Жамшид Болтабоевнинг ўрни билиниши табиий. Шунга аминмизки, жамоамиз захирасида унинг ўрнини босадиган футболчилар бор.  Дилшод Нуралиев бу борада ҳам тўғри қарор қабул қилишига ишончимиз комил. Демак, бугунги учрашувда ҳам вакилларимиз муваффақиятли одимларини давом эттиришиб, Ўзбекистонимиз номини яна бир бор кўкларга кўтаришади.

Азиз футболчи укажонларимиз ва мураббийларимиз, Сизларга бугунги ўйинда ҳам ғалаба ёр бўлсин! Омад сизга! Биз сиз билан доимо биргамиз!

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳри.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика