UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  11 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  2 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  7 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  21

"Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз" — Сергей Токов Янгиликлар

"Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз" — Сергей Токов

"Сурхон" жамоаси янгиланган таркиб ва мураббийлар штаби билан биргаликда Анталияда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоани янги мавсумга Рауф Инилеев ва Сергей Токов жуфтлиги тайёрламоқда. Таркиб ёшартирилгани билан бир қаторда тажрибали футболчилар ва легионерлар ҳам жалб этилаётганини таъкидлаш жоиз. Жамоа яқинда Артём Филипосяннинг ўтганини эълон қилди. Бу ҳаммасими? Яна ўзгаришлар бўладими? Шу ва бошқа саволлар билан "Сурхон" мураббийи Сергей Токовга юзландик. Мутахассис саволларимизга қуйидагича жавоб бериб ўтди. 


- Анталиядаги йиғиндан кўнглингиз тўляптими? Таркибданчи?

- Аҳил жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Албатта вақтимиз кам. Чунки жамоани кеча қабул қилиб олдик. Олдимизда вақт бор экан ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Машғулотлар режа асосида давом этяпти. Ўртоқлик учрашувларида ўйинимизни янада шакллантияпмиз, дея оламан. 

- Рауф Инилеев бош мураббий сифатида ишлаяпти. Бу борада фикрингиз қандай? Нега айнан Инилеев вариантида тўхталинди?

- Рауф Талгатович тажрибали мураббий. Ўз вақтида терма жамоа ва клубларимизда фаолият юритган. Унинг тажрибаси бизга зарур. Якунда Инилеев вариантида қолдик. Чунки ҳали еталича тажрибага эга эмасмиз. Бу борада мураббийнинг маслаҳатлари асқотади. Натижага ким жавоб беради? Барчамиз биргаликда. Масажистдан тортиб мураббийлар штабигача бирлашишимиз керак. 

- Жамоа таркибида яна ўзгариш бўладими? Трансфер ойнаси ёпилишига оз қолди?

- Расман 5 нафар легионер. Яна бир хорижлик футболчи шу кунларда келиши керак. Бу ҳақида маълум қиламиз. 

- Уларда жамоани кучайтиришга қодир сифат кўрдингизми?

- Умид қиламизки, легионерлар ўз сифатлари билан натижаларга ҳисса қўша олишади. Ўйинларини кўрдик, кузатдик. Чемпионатимиз оддий эмас. Легионер ўз чемпионатида яхши ўйнагани ҳеч нарсани англатмайди. У кучли эканлигини исботлаши керак. Сифатли легионерлар Суперлигада ҳам муаммо. Келаётган хорижлик футболчи лигани кучсиз, деб ўйлаши мумкин. Ўзбек футболчилари ҳам яхши даражада. Легионерлар билан бемалол рақобатлаша олишади. 

- "Сурхон"ни иккинчи "Олимпик", дея таърифлашмоқда...

- Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз. Ўз услубимиз, футболга қарашларимиз бор. Жамоани ёшартиришга ҳаракат қиламиз. Менинг фикрим ёшларга ўйнаш имкониятини бериш лозим. Улар ўсиши зарур. Асосий мақсадимиз ҳам шундай. Аммо бу таркиб юз фоиз ёшариб кетади, дегани эмас. Салоҳиятини, потенциалини кўрамиз. Ўзини кўрсатишига имкон берамиз. Олдимизда 1-2 ўринни олиш вазифаси қўйилмаган. Мақсадимиз сифатли ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш. 

- Артём Филипосяннинг трансфери кутилмаганда бўлдими?

- Ёшларга ўрнак сифатида кўрсата олиш мумкин бўлган футболчи. Артём ўтган мавсумни Олмалиқда ўтказди, яхши формада. Ёшлар ва тажрибанинг уйғунлашиши даркор. Шу боис айрим тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика