

Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзининг трансфери учун "Челси" томонидан таклиф этилаётган 175 миллион евро ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
"Кечаги кунгача агент билан бир ойча гаплашмадим. Мана сизга жавоб. Умид қиламанки, бу шунчаки миш-мишлар, чунки битта ўйинчи шунча қиммат туриши мумкин эмас", – дейди норвегиялик "Челси" таклиф қилган суммани эшитиб.



