UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  1 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  29 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  22 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4

Битта бўлсин, зўр бўлсин! Янгиликлар

Битта бўлсин, зўр бўлсин!

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Бу мурожаат Эктор Купердан кўра футболчиларимизга бағишланади.

Маълумки, шу пайтгача Эрон терма жамоаси билан Тошкентда тўрт марта ўйнаганмиз. Бугунги учрашув бешинчиси бўлади. Афсусланарлиси, бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг бирортасида ғалаба қозониш тугул ҳатто гол ура олмаганмиз.

2012 йилнинг 3 июнь санасида "Жар" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Одил Аҳмедов гол урганди, бироқ уни япониялик ҳакам Юичи Нишимура ҳисобламаган. Ўшанда ҳакам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади дея тоза голимизни инобатга олмаганди.

Эрон билан ўзимизда бўлган аввалги ўртоқлик учрашувида 0:0 ўйнаганмиз, учта расмий ўйинда эса бир хил 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Биз хоҳлардикки, бугунги баҳсда йигитлар мана шу "қора анъана"ни йўққа чиқариб, тарихда биринчи бор Эронни Тошкентда мағлуб этишса. 

Албатта, Эктор Купер ўз услубига содиқ қолиб бугун янада чуқурроқ ҳимояни йўлга қўйиши мумкин, лекин футболчиларимиз шу пайтгача Эронга қарши беллашувлар қандай ўтганини жуда яхши билишади ва шуни билган ҳолда ғалаба учун ўйнайдилар. 

Гарчи ўртоқлик даражасида бўлса ҳам, Эронни мағлуб этиш биз учун муҳим деб ўйлайман, чунки бу ҳам футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини орттиради, ҳам Купернинг елкасидан тоғ ағдарилади. Мураббий сал бўлса-да ўзини енгил ҳис қилади. 

Шундай экан, бугун терма жамоамиздан яхши ўйин билан бирга ижобий натижа кутиб қоламиз. Ўртоқлик мақомида бўлса ҳам йигитлар Эронни ютишига тилакдошмиз. Тошкентда Эронни бир марта ютсак, ишонинг мухлисларнинг "вууу" деб стадиондан кетишларига бошқа сабаб қолмайди. 

Эктор Купер қандай таркиб ва тактика танламасин, футболчилардан фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика