UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  3 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  2 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Биродар Абдураимовдан Рўзиқул Бердиевгача. Ўзбекистон кубогини қўлга киритган барча мураббийлар Янгиликлар

Биродар Абдураимовдан Рўзиқул Бердиевгача. Ўзбекистон кубогини қўлга киритган барча мураббийлар

12 ноябрь куни Қаршида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу финалдан олдин кубокни ютган мураббийлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. 

Кубокни қўлга киритиш бўйича рекордчи мураббий марҳум Виктор Жалилов ҳисобланади. Виктор Романович "Навбаҳор" билан иккита, "Пахтакор" билан иккита кубокни ютган.

Ўзбекистон кубогини 5 нафар хорижлик мураббий ютишга эришган. Илк хорижлик мураббий украиналик Леонид Остроушко 2000 йил "Дўстлик" билан зафар қучган.

Рўзиқул Бердиев ҳам, Миржалол Қосимов ҳам Ўзбекистон кубогини уч мартадан қўлга киритишган. Қосимов 2010, 2012 ва 2013 йилларда "Бунёдкор" билан кубокни ютган бўлса, Бердиев 2015, 2021 ва 2022 йилларда "Насаф" билан ушбу мусобақада зафар қучган.




Агар бу йил "Насаф" кубокни қўлга киритса...
...Рўзиқул Бердиев кубокни 4 марта ютган иккинчи мураббийга айланади.
...Рўзиқул Бердиев кубокда кетма-кет уч йил ғолиб бўлган иккинчи мураббийга айланади.

Агар ОКМК кубокни қўлга киритса...
...Миржалол Қосимов кубокни 4 марта ютган иккинчи мураббийга айланади.
...Миржалол Қосимов иккита турли клуб билан кубокни ютган иккинчи мураббиайга айланади.




Ўзбекистон кубогини қўлга киритган барча мураббийлар:
1992 Биродар Абдураимов
1993 Баҳодир Ибрагимов
1994 Юрий Саркисян
1995 Виктор Жалилов
1996 Юрий Саркисян
1997 Александр Иванков
1998 Виктор Жалилов
2000 Леонид Остроушко (Украина)
2001 Сергей Бутенко (Россия)
2002 Виктор Жалилов
2003 Тачмурад Агамурадов (Туркманистон)
2004 Тачмурад Агамурадов (Туркманистон)
2005 Равшан Ҳайдаров
2006 Равшан Ҳайдаров
2007 Равшан Ҳайдаров
2008 Зико (Бразилия)
2009 Виктор Жалилов
2010 Миржалол Қосимов
2011 Муроджон Исмоилов
2012 Миржалол Қосимов
2013 Миржалол Қосимов
2014 Вадим Абрамов
2015 Рўзиқул Бердиев
2016 Андрей Микляев
2017 Андрей Микляев
2018 Бахтиёр Ашурматов
2019 Шота Арвеладзе (Грузия)
2020 Шота Арвеладзе (Грузия)
2021 Рўзиқул Бердиев
2022 Рўзиқул Бердиев
2023 ???


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика