Биродар Абдураимов: "90 дақиқага кучимиз етмади"

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2016
Жанубий Кореяга қарши ўйиндан сўнг футболимиз фахрийси Биродар Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Икки таймда икки хил ўйин бўлди. Биринчи бўлимда жамоамиз жуда ажойиб ўйин намойиш этди, гап сўз йўқ ва шунга яраша танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетдик. Лекин футбол иккита бўлимдан иборат эканлигини унутиб қўймадикми? Жисмоний томондан биз ожизлик қилдик. Буни очиқ айтиш керак, 90 дақиқага кучимиз етмай қолди.

Нима учун Жанубий Кореянинг кучи 90 дақиқага етдию бизники етмади? Демак мана шу томонлама хатоларни тўғрилаш ва келажакда бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун кўпроқ ишлаш керак.

Қайси терма жамоаларнинг жаҳон чемпионатига чиқиши охирги турдан кейин ҳал бўлади. Унгача жамоаларда имконият бўлади. Бизда ҳали имконият бор. Лекин кейинги йилгача 2-ўринни сақлаб қолганимизда янада яхши бўларди. Футболчиларимизнинг кайфияти ҳам кўтаринки бўларди", - дейди Биродар Абдураимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia