"Бирмингем" "Реал" дарвозабонини ижарага олди

Alisher
3 авг 2019
"Реал" дарвозабони Моха Рамос фаолиятини Англияда давом эттиради.

19 ёшли футболчи "Бирмингем"га 1 йил муддатга ижарага берилди.

Бу ҳақда "кўклар" расмий сайти хабар тарқатди.

Муҳаммад ўтган йилдан буён "Реал"нинг иккинчи клуби бўлмиш "Кастилья" сафида ўйнаб келаётган эди.

Посбон 2016-2017 йиллар давомида Испаниянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасида ўйнаган.



AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/bcfc

Ўхшаш янгиликлар