UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Биринчи вазифа уддаланди, навбат иккинчисига Янгиликлар

Биринчи вазифа уддаланди, навбат иккинчисига

Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари Осиё чемпионатига 3та мақсад билан боради.

Биринчиси - Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиш;

Иккинчиси - Финалга чиқиш;

Учинчиси - Чемпион бўлиш.

Катталар футболидан фарқли ўлароқ ўсмирлар ва ёшлар чемпионатида ЖЧ йўлланмаси энг аввал ҳал қилинади. Чунки чорак финалдан ўтдингиз дегани - ЖЧ йўлланмаси чўнтакда дегани. Буёғига натижа қандай бўлишидан қатъий назар, ярим финалга етиб келган 4та жамоа U-17 жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. 

Таиландда бўлиб ўтаётган U_17 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бирламчи вазифани уддалади. Аввалги босқичда Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида мағлуб этиш билан бирга ҳам ярим финалга йўл олдик, ҳам ЖЧ чиптасига эга бўлдик. 

Энди иккинчи вазифани бажариш турибди: ярим финалда Жанубий Кореяни мағлуб этиб, финалга чиқиш. Иккинчи вазифа бажарилса учинчиси ҳақида ўйлаймиз, аммо бунга ҳали эрта. Аввал кореяликлар тўсиғидан ўтишимиз керак. 

Жанубий Корея бу - Саудия Арабистони эмас, уларнинг футболи анча яхши. Мазмунли, ҳам сифатли. Тезлик борасида улардан қолишмаймиз, техника борасида ҳам ортда эмасмиз, жисмоний куч борасида ҳам кураша оламиз. Фақат битта жиҳатда улардан ортда бўлишимиз мумкин: тез фикрлаш, тез қарор қабул қилиш. 

Футбол - юксак ақл талаб этиладиган ўйин. Ва одатда ақл ва фикрлаш томонлама устун жамоа ғалаба қозонади. Жанубий Корея тўсиғидан ўтиш учун улар каби тез фикрлай олишимиз керак. Тезкор қарор чиқариш фақат фойдамизга хизмат қилади деб ўйлайман. Улар каби тез фикрлаб улар даражасига чиқамиз ва уларни шу йўл билан енга оламиз. 

Тактика, техника, тезлик, жисмоний куч - бу томонлама муаммо йўқ, Худога шукур. Энди тез фикрлаш ҳам керак. Майдонда уйқусираб Кореяни юта олмаймиз. Бир муддат мудраб қолсангиз, улар гол уриб ютиб кетади. Шундай экан, асло "ухлаб қолманг", ҳамиша тетик бўлинг, 90 керак бўлса 120 дақиқа ҳушёр туринг, Яратганнинг ўзи бизни қўллайди. 

P.S. Нақиб қилса, эртадан учинчи мақсад ҳақида гапиришни бошлаймиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика