UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  0 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  2 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  4 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  24 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  5

Биринчи лига. “Хоразм”га омад етишмади Янгиликлар

Биринчи лига. “Хоразм”га омад етишмади

Биринчи лига жамоалари ўртасидаги жорий йилги мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари тугашига икки тур қолди.
Навбатдаги босқичга йўл оладиган жамоалар номи деярли маълум бўлди. Шу жиҳатдан, қолган учрашувларда “олтин” очколар учун кураш қизиши турган гап.   Айнан, “Хоразм” ва “Насаф-2” жамоалари ўртасидаги баҳс шулар жумласига киради. Ваҳоланки, ушбу иккала жамоа ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиб улгуришганди.
  
Беллашув урганчлик футболчиларнинг ҳужуми билан бошланди. Дастлабки дақиқадаёқ, Темур Бекчанов меҳмонлар дарвозабони Музаффар Шариповнинг сергаклигини синаб кўрди. 17-дақиқада эса Мирза Қурёзов ҳимоячилар хатоси туфайли тўп киритиш имкониятига эга бўлди. Бироқ, унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Шу ўринда айтиш жоизки, мезбонлар  маълум вақт мобайнида майдондаги устунликни ушлаб туришди. Бўлим ўрталарига келиб, қаршилик футболчилар Ғайрат Ўдаев қўриқлаётган дарвоза олдида бир неча хавфли вазиятни юзага келтиришди. Жумладан, 30-дақиқада Худойберди Ҳолиқовнинг боши билан амалга оширган зарбаси мухлисларни бироз ҳаёжонлантирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Азиз Маликовнинг тепган тўпини Ғ. Ўдаев маҳорат билан бартараф этди. Шундан сўнг, урганчлик футболчилар устунликни яна ўз қўлларига олишди. Учрашувнинг биринчи қисми тугашига тўрт дақиқа қолганида Т. Бекчанов қулай вазиятни юзага келтирди. Бу ерда М. Шарипов тўп йўлига ғов бўлди. Сўнгги сонияларда эса Сарвар Жуманиёзовнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
  
Муболаға эмас, ўйиннинг иккинчи бўлими “Хоразм” жамоасининг тўла устунлигида кечди. Очиғи, мезбонлар бўлим бошидан қарши ҳужумни авжига чиқаришди. Темур Бекчанов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норовларнинг меҳмонлар дарвозаси томон амалга оширган зарбалари хавфли кўриниш олди. Қолаверса, 77-дақиқада Н. Норов томонидан рақиблари дарвозасига йўлланган тўп, ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган, деб баҳоланди.  Аксига олиб, меҳмонлар таркибида захирадан майдонга тушган Сирожиддин Еттибоев 82-дақиқада ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Илёс Хайров мувозанатни қайта тиклади. Яна бир вазиятда С. Жуманиёзовнинг ўта хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди. Умуман, олганда шу куни мезбонлардан омад юз ўгиргани бор гап. Ваҳоланки, улар қатор вазиятларда тўп киритиш имкониятига эга бўлишганди. Шу тариқа беллашув дуранг ҳисобида якун топди.

“Ғарб” минтақаси. 16- тур. 3 июль(жума)

“Хоразм” (Урганч) – “Насаф-2” (Қарши) – 1:1 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1027 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Тошмуҳамедов (Тошкент вилояти) – 8,0,  Т. Суюнов (Гулистон) – 7,7,  Ш. Йўлдошев (Гулистон) – 7,7,  А. Алимов (Урганч).
Гол: И. Хайров (84) – С. Еттибоев(82).
Огоҳлантиришлар: Ғ. Ўдаев (84) – Н. Иззатуллаев (58), Х. Холиқов (68), А. Маликов (74), М. Шарипов (87), Ғ. Ғайбуллаев (86).
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов,  Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Маркс Қуронбоев (Жамолиддин Машарипов,75), Низомжон Норов (Жавлонбек Эгамов,82), Темур Бекчанов, Сарвар Жуманиёзов, Мирза Қурёзов,  Илёс Хайров, Аброр Ҳусинов.
“Насаф-2”: Музаффар Шарипов, Наврўз Иззатуллаев, Искандар Қурбонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Нажмиддин Нормуродов, Давронбек Тўраев, Азиз Маликов, Мирзамурод Жўрабоев (Самандар Шукуруллаев, 79), Дилмурод Жумаев (Зийнатилло Икромжонов, 68), Диёр Каримов (Худоёрхон Саъдуллаев, 89), Худойберди Ҳолиқов (Сирожиддин Еттибоев,69).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика