UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  0 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  8 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  6 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10

Биринчи лига. “Локомотив-БФК” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. “Локомотив-БФК” ҳақида

Биринчи лига клубларининг биринчи босқич якунларига кўра, статистикасини беришда давом этамиз.
Навбат Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоасига етиб келди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, кўпчилик ушбу клубни олий лигадаги “Локомотив”ни фарм-клуби деб ўйлайди. Аслида ундай эмас. “Локомотив-БФК” мустақил жамоалар сарасига киради. Бу жамоанинг ўз йўналиши бор. Гарчи ушбу лигада бир неча йиллардан буён иштирок этиб келаётган бўлсада, жамоа негадир барқарорликка эриша олмаяпти. Таркибга назар ташлайдиган бўлсангиз, ёшларни кўриш мумкин. Тўғри, энди-энди катта футболга қадам босаётган ёшлар билан натижага эришиш қийин бўлади. Лекин ўша “Пахтакор-2”, “Бунёдкор-2” ҳам “Локомотив-БФК”га нисбатан анча ёшарган таркиб билан иштирок этиб келмоқда.

Жамоани ўтган йили 29 ёшли мураббий Павел Захаров бошқарганди. Биринчи босқичда йўқотилган қимматли очколар эвазига жамоа кейинги босқичга чиқа олмай, иштирокини тўхтатганди. Кейинчалик пулькада қатнашиб, бу йил биринчи лигада яна иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Локомотив-БФК” ўтган мавсумда йўл қўйилган хатолардан керакли хулосаларни чиқариб олмаган кўринади. Сабаби жамоа яна иккинчи босқичга чиқа олмай, ярим йўлда қолиб кетди.

Бизнингча жамоада моддий муаммолар йўқ бўлса керак. Чунки бош ҳомий ўз номи билан “Ўзбекистон темирйўллари ДАТК”.

Билишимизча бу йил жамоани Леонид Сенкевич бошқарган. Яқинда бу мутахассис “Пахтакор” клубида селекция ишлари бўйича фаолият юрита бошлади. Демак, “Локомотив-БФК” раҳбарияти яна бош мураббий қидиради. Номзодларни танлашда, қўпол хатоларга йўл қўйилмаслиги талаб этилади. Зеро, ҳар йили бошқарув постига янги-янги мураббий олиб келавериш ҳам жамоанинг натижаларига путур етказади.
Жамоа бу йил 22та ўйин ўтказди. Лекин битта “Оқ-тепа”га қарши кечган ўйиндан сўнг жамоага техник-мағлубият ёзилди.

“Локомотив-БФК” таркибида биринчи босқичда ёши катта футболчи Воҳид Холбоев бўлди. 34 ёшли ҳимоячи ўз вақтида олий лигада ҳам тўп тепганди. Биринчи лиганинг эса ипидан игнасигача биладиган инсон деса ҳам бўлади.
Шунингдек у билан бирга яна бир тажрибали ҳимоячи Рустам Ёралиев ҳам биринчи босқичда “Локомотив-БФК” шарафини ҳимоя қилди.  

Жамоа таркибида энг ёш ўйинчи 18 ёшли Владимир Васельев бўлди.
 
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Жаҳонгир Исоқов

6

(3)

Элёр Мўйдинов

4

Ботир Латипов

4

(4)

Азамат Комилжонов

3

Фотих Восиқов

3

Ҳуршид Нажимов

3

Сарвар Сафаров

2

(1)

Евгений Трусов

1

Жавлон Эгамов

1

Темур Турсунов

1

 
Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

21

Голлар

30

Уйда

19 (63,33%)

Сафарда

11 (36,67%)

Ўтказиб юборилган голлар

38

Уйда

22 (57,89%)

Сафарда

16 (42,11%)

Ўртача урилган голлар

1,43

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,81

Уйдаги очколар

10/30 (33,33 %)

Сафардаги тўпланган очколар

15/33 (45,45 %)

Энг йирик ғалаба

3:2 - Косонсой

Энг йирик мағлубият

0:4 - НБУ-Осиё

Гол ўтказмаган ўйинлар

1 (4,76%)

Гол ура олмаган ўйинлар

6 (28,57%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

4

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

2/2

Огоҳлантириш (ўртача)

53 (2,52)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

5 (0,24) - 3/2

Мухлислар (жами/ўртача)

17681/842

 
Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика