Биринчи лига. Дебютант “Ғиждувон” ҳақида

Narzulla Saydullayev
15 авг 2014, 14:46
Жорий мавсум биринчи лигада дебют мавсумини ўтказган Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси чемпионат аввалида ёмон кўринмаётганди.
Жамоанинг ўтказган ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак, ғиждувонликлар чемпионатнинг илк турида “Шўртан” майдонига сафар уюштириб, қимматли бир очко билан қайтишга эришганди. Бироқ кейинчалик жамоанинг қайд этган натижалари салбий кўриниш ола бошлади ва табиийки ўз-ўзидан “Ғиждувон” биринчи босқичдаёқ иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди.

Балки бу таркибда етарлича ижрочилар йўқлигини англатар. Чунки “Ғиждувон” сафига назар ташлаб, илгари олий лигада ўйнаган бирорта ҳам футболчини учратмайсиз. Ёшларга эса тажриба етишмади. Энди ғиждувонликлар бу йил йўл қўйилган хатолардан керакли хулоса чиқариб олиб, кейинги мавсумга шунга монанд жамоа шакллантиришса ажаб эмас.
 
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Мансур Отақулов

8

Дилшод Очилов

3

(2)

Достон Душанов

2

Жавохир Тўхтаев

2

Тўлқинжон Умаров

2

Отабек Сайфитдинов

1

Улуғбек Раҳмонов

1

Шерзод Файзуллаев

1


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

21

Голлар

21

Уйда

11 (52,38%)

Сафарда

10 (47,62%)

Ўтказиб юборилган голлар

47

Уйда

16 (34,04%)

Сафарда

31 (65,96%)

Ўртача урилган голлар

1

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

2,24

Уйдаги очколар

9/30 (30 %)

Сафардаги тўпланган очколар

3/33 (9,09 %)

Энг йирик ғалаба

4:2 – “Машъал-2”

Энг йирик мағлубият

1:6 – “Ғаллакор Автомобилчи”

Гол ўтказмаган ўйинлар

1 (4,76%)

Гол ура олмаган ўйинлар

7 (33,33%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

2

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

4

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

1/1

Огоҳлантириш (ўртача)

42 (2)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

2 (0,1) - 0/2

Мухлислар (жами/ўртача)

30725/1463


Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia