UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  27 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Биринчи лига. "Цементчи" – “Нурафшон”. Превью Янгиликлар

Биринчи лига. "Цементчи" – “Нурафшон”. Превью

Бугун "Цементчи" Ўзбекистон Биринчилигии 15-тур доирасида Бухоронинг “Нурафшон” жамоасига қарши майдонга тушади.

“Нурафшон” жамоаси узоқ йиллик танафусдан сўнг ўтган мавсумда яна биринчи лига йўлланмасини қўлга киритиб дебют мавсумидаёқ мусобақада жуда яхши иштирок этди. Мураббийлар  “Нурафшон”ни кучлилар сафига олиб чиқишни мақсад қилгандек ҳам кўринди. Чунки жамоа ўтган мавсумнинг ярмигача  мусобақада 2-поғонани эгаллаб турди. Аммо жамоанинг  ушбу мавсумдаги  ишлари у қадар яхши эмас. Бу ҳолат албатта маблағ билан боғлиқ бўлса керак деб ўйлаймиз. Жамоа ушбу мавсумда 14та учрашувда майдонга тушиб 2та баҳсда ғалаба қозона олган холос. Қолган 12та учрашувнларнинг барчасида мағлубият  аламини  тотиб  кўришди. Рақиб дарвозасига 14та учрашувда 9та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 29 та тўп олиб чиқишган. Мусобақа жадвалида эса бор йўғи 6  очко жамғарган ҳолда энг сўнгги 18-поғонани эгаллаб турибди.

“Нурафшон” жамоаси  билан “Цементчи” клуби шу кунга қадар расмий ўйинларда икки бор тўқнаш келишган. Хар иккала учрашув ўтган мавсумда бўлиб ўтган.

 Ўтган йилги мавсумнинг биринчи даврасида "Цементчи" сафарда "Нурафшон"ни  ўз уйида мағлубиятга учратган 2:0. Иккинчи давранинг сўнгги турларида жамоамиз Қувасойда йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўтган мавсумдан яна биринчи лигада иштирок эта бошлаган Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини кўпчиликка яхши маълум бўлган Геннадий Кочнев бошқармоқда. Ушбу мавсумда "Нурафшон" жамоаси қуйидаги футболчиларни ПФЛ рўйхатидан ўтказган:

Дарвозабонлар:

Михаил Спиридонов (11.05.88)

Рустам Раджабов (09.10.97)

Асланбек Ахроров (11.05.98)

Химоячилар:

Илья Ильин (29.09.85)

Толиб Асланов (09.03.85)

Умрилло Рамазанов (18.02.92)

Евгений Кочнев (03.12.92)

Азамат Шарипов (23.05.93)

Ахат Каххаров (16.05.94)

Санжар Хотамов (05.05.95)

Хуршид Хасанов (17.05.96)

Ярим химоячилар:

Ориф Шамситдинов (09.02.90)

Равшан Асланов (04.02.90)

Шахзод Сулейманов (01.01.91)

Азиз Муратов (21.01.94)

СаиджонАшуров (13.03.96)

Дилшод Файзиев (30.10.97)

Савелий Абрамов (29.11.98)

Фузаил Корегдиев (12.06.99)

Курбан Саттаров (26.03.99)

Жобир Наврузов (01.02.2000)

Хужумчилар:

Феруз Бобакулов (17.08.86)

Ботир Джураев (09.08.98)

Джасур Файзуллаев (18.12.98)

Мухаммадсиддик Тимуров (04.08.2000)


Ўзбекистон биринчилиги 8-тур.

2016 йил 21 апрель.

“Нурафшон” (Бухоро) – “Цементчи” (Қувасой) 0:2

Голлар: Нурлибек Таласбоев (56), Азизбек Маткаримов (87)


Ўзбекистон биринчилиги 29-тур.

2016 йил 2-октябрь (якшанба).

 “Цементчи” (Қувасой) - “Нурафшон” (Бухоро) 6:1

Хакамлар: А. Рахимов (Андижон), А.Жураханов(Андижон), Х.Уралов (Тошкент вил), С.Рахмонов (Фаргона)

Назоратчи: А.Клепиков

Голлар: Д.Исоков (7,9), С.Сотволдиев (22), Р.Мелибоев (25, 50), Б.Нарзуллаев (63), Э.Мамасолиев (88))


Эслатиб ўтамиз, “Цементчи” – “Нурафшон” ўртасидаги учрашув соат 18:00да бошланади.


"Цементчи" матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика