Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай?

Narzulla Saydullayev
14 сен 2015, 14:24
Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичи доирасидаги иккита ўйин бўлиб ўтади.

16:30. “Оқ-тепа” – “Зомин”

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш кўпчилик томонидан юқори баҳоланмоқда. Шу боис турнинг марказий ўйини дейиш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам Тошкентда ўтадиган баҳсни кескин курашлар остида ўтишини таҳмин қилиш мумкин. Негаки, “Оқ-тепа” ўз уйида ғалаба учун чиқса, “Зомин” ҳам қараб турмайди ва сафардан имкон қадар очко билан қайтишга уриниши табиий дея умид қиламиз. Ўтган йили ушбу жамоаларнинг пойтахтда ўтган баҳсида 4:3 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонганди. Зоминликлар бу йил ҳам чакки эмас. Дилмурод Қодиров бошчилигидаги жамоа ўтган турда йўқотилган очколарни бу сафар қайтаришга уриниши турган гап. Лекин “Оқ-тепа”га очко ниҳоятда зарур. Агарда улар бугун ҳам муваффақият қозона олмаса, элитага чиқиш имкониятини сезиларли равишда пастлаб кетиши аниқ. 

Имкониятлар: 55х45

16:30. “Пахтакор-2” – “Хоразм”

“Пахтакор-2” ҳам гарчи таркиби ёшлардан ташкил топган бўлсада, ўз майдонида осонликча таслим бўлмайди. Ўтган йили “шерлар” урганчликларни қабул қилиб 3:1 ҳисобида таслим эта олганди. Лекин бу йил “Хоразм” бироз кучайганини инобатга олсак, жамоа бугун жиддий курашади. Айтиш лозимки, олдинги турларнинг бирида Вали Султонов бошқарувидаги жамоа “Оқ-тепа”ни ўз майдонида мағлуб эта олганди. Кўрамиз, “Хоразм”нинг Тошкентга уюштираётган бу сафари қандай чиқаркин?

Имкониятлар: 50х50


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia