UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  2 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Биринчи лига. Бугунги ўйинлари олдидан тахминингиз қандай? Янгиликлар

Биринчи лига. Бугунги ўйинлари олдидан тахминингиз қандай?

Бугун биринчи лиганинг 17-турига старт берилади. “Шарқ” минтақасида 2та, “Ғарб”да эса 3та ўйин бўлиб ўтади.

Хўш, жамоаларнинг ғалабага бўлган имконияти қандай? Қуйида шунга тўхталиб ўтамиз.

“Шарқ” минтақаси

“Оқ-тепа” – “Ёзёвон-Лочинлари”
Чемпионат пешқадами “Оқ-тепа” ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш билан бир қаторда, осонлик очко улашмайди. Боз устига уларнинг рақиби дебютант “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасидир. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида тошкентликлар сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Катта эхтимол билан бугун ҳам “Оқ-тепа”нинг имкониятини юқори баҳолаймиз. “Ёзёвон-Лочинлари”дан эса сенсация кутиб қоламиз.
Имкониятлар 70х30.   

“Косонсой” – “Бунёдкор-2”
Косонсойликлар ҳам ўз майдонидаги ўйинларни ютиб, мухлисларини қувонтиришга уринади. Лекин бугун уларни жиддий қаршилик кутиб турибди. Боиси “Бунёдкор-2” водийдаги сафар ўйинларида муносиб курашмоқда. Биринчи даврада Тошкентда кечган баҳсда “Косонсой” 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Имкониятлар 60х40.

“Ғарб” минтақаси

“Шердор” – “Обод”

Молиявий жиҳатдан катта муаммоларга дуч келаётган Самарқанднинг “Шердор” жамоасининг чемпионатдаги иштироки ҳам мухлислари кутганчалик бўлмаяпти. Сайфулло Шарипов шогирдлари бугун чемпионат етакчиси Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши майдонга чиқади. Катта эхтимол билан бугун меҳмонлар сафардан ғалаба билан қайтади деган тахминимиз бор. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида “Обод” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар 40х60.

“Машъал-2” – “Зомин”
Муборакдаги ўйин ҳам қизиқарли кечиши табиий. Дилшод Андаев бошқарувидаги “Машъал-2” осонликча таслим бўлмайди. Лекин “Зомин” ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтишни кўзлаши аниқ. Чемпионатдаги илк учрашувда зоминликлар ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кўрамиз бугун кимнинг омади чопаркин.
Имкониятлар 50х50.

“Орол” - “Хоразм”
Нукусда ҳар қандай рақибга осон бўлмаслиги турган гап. Мухлисларнинг далдаси ҳам жамоа ғалабасини таъминловчи асосий омил бўлиши шубҳасиз. Неъматулла Қутибоев бошқарувидаги жамоа бугун “Хоразм”ни мағлуб этишга уринади. Бизнингча улар мақсадига эришади. Урганчликлар ўз майдонидаги илк учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар 60х40.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика