UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

Биринчи лига. “Андижон” чемпионатни дуранг билан бошлади Янгиликлар

Биринчи лига. “Андижон” чемпионатни дуранг билан бошлади

Шанба оқшомида мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида биринчи лига ўйинларига старт берилди.

Чемпионат тақвимига кўра, “Андижон” 1-турда сафарда “Ғаллакор”га қарши ўтказди. Ўйиндан бир кун аввал кучли ёмғир ёғиб ўтгани майдоннинг сифатига салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ғаллаорол туманидаги “Марказий” стадионда кечган ўйиннинг бошланиши андижонликлар учун бироз омадсиз кечди. Аниқроғи 3-дақиқада мезбонлар аъзоси Нурбек Сафаров аниқ зарбаси билан учрашувда ҳисобни очишга эришди – 1:0. Шундан сўнг вакилларимиз асосий эътиборларини энг аввало ҳисобни тенглаштириш ва сўнгра ғалаба қозонишга қаратди. Бироқ мезбонлар ҳам шу куни етарлича қаршилик кўрсата олди. Ўйиннинг 87-дақиқасига келиб ҳисоб тенглаштирилди. Иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячи Шаҳбоз Жумабоев “Ғаллакор” посбонини ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қила олди. 

Баҳснинг қолган дақиқаларида бошқа гол кузатилмади. Шу тариқа “Андижон” чемпионатни дуранг билан бошлади. Энди Виталий Легай шогирдлари 4 апрель, сешанба куни сафарда “Зомин” билан тўқнаш келади. Бўлажак баҳсда жамоамизга омад тилаб қоламиз.  

01.04.2017 йил

Биринчи лига. 1-тур.

“Ғаллакор-Барса” – “Андижон” 1:1 (1:0).

Ғаллаорол. “Марказий” стадиони. 4325 томошабин.

Ҳакамлар: Найим Қосимов (Қарши) – 7,8. Хусан Худойбердиев (Тўйтепа) –  8,1. Иброҳим Жўраев (Чирчиқ) –  8,4. Муроджон Шербўтаев (Ғаллаорол) –  7.

Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).

Голлар: Нурбек Сафаров, 3. Шаҳбоз Жумабоев, 87.  

“Ғаллакор-Барса”: 12. Бобур Раҳимов, 5. Элдор Норбоев, 8. Седиёр Ҳамроқулов, 9. Нурбек Сафаров, 10. Аслиддин Мелибоев (94. Холмўмин Давронов, 46), 11. Мақсуд Нормаҳматов (6. Марат Ҳошимов, 69), 13. Жасур Ҳасанов, 22. Жасур Акмалов, 31. Акмал Холматов, 33. Ислом Мелибоев, 77. Хайрулло Жакбаров (7. Ислом Бийтўраев, 79).

Захира: 45. Қобил Норқўзиев, 16. Жавлон Ибодуллаев, 17. Жаҳонгир Мелибоев, 19. Ўрол Ўринов. 

“Андижон”: 1. Абдукарим Мухамедов, 7. Шаҳбоз Жумабоев, 8. Фарҳод Бекмуратов, 10. Анвар Бердиев (17. Жаҳонгир Мақсудов,76), 14. Акбар Ходжаев, 15. Абдурасул Комилов, 21. Муҳаммадюсуф Абдумажидов, 22. Мақсуд Маҳмудов (11. Фаррух Шотурсунов, 64), 23. Санжар Асқаралиев (77. Шаҳзод Каримов, 44), 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 70. Ойбек Нурматов.

Захира: Лочин Долимов, 18. Абдулазиз Ёқубов, 27. Кемран Нажафалиев, 29. Бахтиёр Қосимов.  

Огоҳлантиришлар: Санжар Асқаралиев, 28. Жасур Акмалов, 56. Фарҳод Бекмуратов, 68. Акбар Ходжаев, 80. 


“Андижон” матбуот хизмати. 


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика