Бир йўла уч клуб МЮ футболчиси учун рақобатлашмоқда

Alisher
28 авг 2019, 12:47
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо бир йўла уч Европа клуби эътиборига тушиб қолди.

29 ёшли аргентиналик ўйинчи учун "Марсель", "Милан" ва "Монако" клублари рақобатлашмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам бир неча бор "қизил иблислар" таркибидан кетишни хоҳлаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Рохо жамоага Харри Магуайр келганидан сўнг кетишни қаттиқ хоҳлаб қолган.

Рохо якунланган мавсум "қизил иблислар" сафида 8та ўйинда майдонга тушган. Футболчи МЮ таркибига 2014 йилда "Спортинг" клубидан келиб қўшилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian