UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Бир йил аввал Рейес ҳалокатга учраганди Янгиликлар

Бир йил аввал Рейес ҳалокатга учраганди

Ўтган йилнинг айни кунида таниқли испаниялик футболчи Хосе Антонио Рейес ҳаётдан кўз юмган ва "Championat.asia"да у ҳақида мақола эълон қилинганди. Хориж нашрлари марҳум футболчини эслаётган бир пайтда биз ҳам сизнинг эътиборингизни ўша мақолага қаратамиз.

Хосе Антонио Рейес 1983 йил 1 сентябрда Севилья провинцияси таркибидаги Утрера мунисипалитетида таваллуд топди.

Футболчи сифатида ушбу шаҳарчадан ташқарида 24 йил фаолият олиб борди.

11 ёшида «Севилия» жамоаси академиясига қабул қилинган болакай 1999 йил асосий жамоа сафига қўшилди. «Севилия» 2001 йил Испания иккинчи дивизиони ҳисобланган Сегундада ғалаба қозониб, Ла лига йўлланмасини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшди.

Унинг иқтидорини ўз вақтида пайқаган Арсен Венгер уни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Трансфер 2004 йилнинг қишида 17,5 миллион фунт-стерлинг эвазига амалга оширилди. Маълумот учун, ўша йилларда Фрэнк Лемпард 11 миллион фунтга баҳоланганди. Биргина Рейеснинг трансферига сарфланган маблағга Жермейн Дефо, Майкл Каррик ва Глен Жонсонни сотиб олиш мумкин эди. Хосе Антонио «тўпчилар» сафида 2006 йил ёзига қадар тўп тепди. Бу муддатда мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритиб, Европа чемпионлар лигаси финалчисига айланди.

«Реал»да бир йил ижарада ўйнаб, Испания чемпионига айланган Рейес 2007/2012 йилларда Мадриднинг 2-рақамли жамоаси шарафини ҳимоя қилди. «Матрасчилар» сафида икки бор Европа лигасида ғолиб бўлди. 2008/09 йилги мавсумни «Бенфика» сафида ижара эвазига ўтказди.

2012 йил 5 январда «Севилия»га ўтди. Собиқ жамоасига қайтган ярим ҳимоячи қаторасига 3 марта Европа лигасида зафар қучди (2013/16 йиллар) ва ушбу мусобада 5 марта ғолиб чиққан илк футболчига айланди. 2016/17 йилги мавсумда «Эспаньол» шарафини ҳимоя қилган Рейес мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлади.

Аммо, 2018 йил январидан бошлаб қуйи дивизион жамоаларида ўйнай бошлади. Дастлаб, 2018 йилнинг ёзига қадар «Кордова»да тўп сурди. Кейин жорий йилнинг бошига қадар Хитой чемпионати 2-дивизиони шарафини ҳимоя қиладиган Урумчининг «Синьцзян Тяньшань Леопард» жамоасида ўйнади.

Испанияга қайтиб, «Эстремадура» шарафини 9 баҳсда ҳимоя қилишга улгурган Хосе Антонио Рейес 1 июнда Утрерада автомобиль ҳалокати натижасида вафот этди.

Ўз шаҳридан ташқаридаги 24 йиллик ёрқин фаолиятидан сўнг 35 ёшида она шаҳрида ҳаётдан кўз юмди.

Фаҳриддин Рўзиев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика