UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  68 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  14 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Бир қўлдан чиқаётган қарсак Янгиликлар

Бир қўлдан чиқаётган қарсак

ЎФА расмий сайтида еттита клубга нисбатан тақиқ қўйилгани ҳақида хабар чиқди.

Ушбу хабар сайтимизда ҳам эълон қилинди. Масала шундаки, еттита клуб ўтган мавсум учун легионерларга (хорижлик футболчилар ёки мураббийлар) тўланадиган пулни тўлиқ (ёки умуман) тўламаган. 

Хабарда шундай дейилади: "Қўмита аъзолари ўзаро муҳокамалардан сўнг 2019-2020 йилги мавсумларда легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловни амалга оширмагани учун "Насаф", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Сурхон", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Оқтепа" футбол клубларига 2021 йилги мавсум учун легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйиш бўйича якуний қарор қабул қилинди". 

Бу хабар чиққач, кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди ва аксар мухлислар томонидан норозилик кайфияти билдирилди. Сайтимизда қолдирилган комментларнинг кўпида мухлислар атайин клубларни "синдириш" мақсадида шу хабар чиққан дея норозилик ифодаланган. 

2020 йил учун чиқарилган Регламентнинг 6.27 ва 6.28 бандларида шундай дейилган: 

6.27 Легионер футболчи хизматидан фойдаланаётган клуб йилда бир марта легионер футболчини рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов қилади. Агар футболчи мавсум давомида бир клубдан бошқасига ўтса, у ҳолда легионер хизматидан фойдаланаётган янги клуб ҳам худди шу тўловни амалга оширади. 

6.28 Легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов амалга оширилмагунича легионер футболчи рўйхатдан ўтказилмайди. 

Регламентнинг 19.9 бандида эса бу сумма қанча эканлиги ҳам кўрсатиб ўтилган: 

19.9 ЎзПФЛ мусобақаларида Ўзбекистон фуқароси бўлмаган футболчининг меҳнат шартномаси рўйхатга олиниши учун, уларни ишга қабул қилаётган клуб ҳар бир легионер учун ЎзПФЛ ҳисоб рақамига 50 000 000 сўм пул ўтказиши лозим. Мураббий ва мутахассислар учун эса 25 000 000 сўм ўтказилиши лозим. Аёллар жамоалари учун жалб этиладиган легионер футболчи ва мураббийни рўйхатдан ўтказиш учун бадал пули олинмайди.

Бу дегани Суперлига ёки Пролигадаги исталган клуб хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказиши учун 50 миллион сўм, хорижлик мураббий ёки мутахассисни рўйхатдан ўтказиши учун 25 миллион сўмни ПФЛ ҳисоб-рақамига ўтказиб бериши лозим. Яъни, бу сумма ҳар бир хорижлик фуқарога нисбатан белгиланган. Агар сизнинг жамоангизда 4+1 лимити бўйича легионерлар бўлса, бу пуллар жами 250 миллион сўмни ташкил этади.

Шу ўринда бир савол туғилади: ПФЛнинг легионерлар учун бадал олиши тўғримикин? Клублар шундоқ ҳам Суперлига ва Ўзбекистон Кубогида иштирок учун 2018 йилдан бери ҳар мавсум 500 миллион сўмни тўлаб келяпти. 

2017 йил футболимиз тепасига янги раҳбарлар келганидан сўнг 2018 йил бадал пули 500 миллион сўм белгилаб қўйилди. Шунда аксар клублар норози бўлишганди. Бунинг эвазига ПФЛ клубларга енгил бўлиши учун ҳакамлар ва назоратчилар йўлкираси, ётоғи ва овқатланишини тўлиқ ўз зиммасига олди. Натижада клублар ҳовури бироз бўлса-да пасайди. 

Ўтган икки йил давомида эса бадал пули имкон қадар камайтирилиши ҳақида гап борди, лекин амалда бундай бўлгани йўзқ. Қайтанга ҳакамлар йўлкираси ва бошқа харажатлари яна клублар зиммасига бириктириб қўйилди. Бундан ташқари Суперлига клублари қошида аёллар ва футзал жамоалари бўлиши шарт дейилган. Ва Суперлига жамоалари футзал мусобақаси учун 50 миллион сўм, аёллар олий лигаси учун ҳам 50 миллион сўм бадални тўлаб келяпти. Яъни, бир клуб йил давомида ПФЛ ҳисоб-рақамига 600 миллион сўмни ўтказиб беряпти. 

Ўтган йил ҳаммамиз учун оғир келди. Пандемия кўпчилигимизнинг рўзғорига болта ургани бор гап. Мана шундай паллада ПФЛ ҳам клубларга ёрдам берса тўғри эмасми? Масалан, нима сабабдан легионерлар учун 50 миллиондан тўлаш керак, ҳалигача тушунмаймиз. ОФК Осиё чемпионлар лигаси учун легионерлар лимитини 3+1 қилиб қўйган ва бунда ҳеч қайси легионер учун бадал олмайди. Клублар фақат лимитга қараб иш тутса бўлгани. 

Лекин нима учун бизда бошқача ишланиши керак? Майли, ПФЛ легионерларга лимит белгиласин, 4+1 қилиб қўйдими, клублар 5тадан кўп легионер чақирмасин. Фақат бу ўринда уларнинг ҳар бири учун ойлик маош, уй-жой кабилар билан таъминлаганидан ташқари яна ПФЛ учун 50 миллион сўмдан бериши ортиқча харажат эмасми? 

Футбол бу - байналмилал ўйин. Англия клубларига қаранг, баъзи ўйинларда бирорта ҳам инглизни кўрмайсиз. Фақат легионерлар! Футбол - шунақа ўйин, ким кучли бўлса ўша майдонга чиқади. Майдонда ҳеч ким футболчининг паспортига қарамайди, ўйинига қараб баҳо беради. Мухлислар ҳам шундан завқ олади. Англияда легионерлар учун тўлов борми, бундан хабаримиз йўқ. Бўлса ҳам уларнинг молиявий ҳолатини бизники билан таққосламаган маъқул.

Яна ЎФА сайтидаги хабарга қайтамиз. Легионерлар учун тўловни амалга оширмагани учун 7та клуб - "Насаф", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Сурхон", "Қўқон-1912", "Бухоро" ва "Оқтепа" клубларига бу мавсум легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилибди. Номлари санаб ўтилган 7та клубнинг у қадар бой эмаслиги ва имкониятлари кенг эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу билан ПФЛ раҳм қилсин демоқчи эмасмиз, шунчаки барча клублардан тўлов қабул қилишни воз кечсин.

ПФЛ - мусобақа ташкил қилувчи ва ўтказувчи ташкилот. Ва бу ўринда клубларга кўпроқ енгиллик яратиб бериши керак деб ўйлаймиз. Қайтанга клублар ўша пулни стадионни яхшилашга, жамоадагилар учун қулай шароит яратиб беришга сарфлагани маъқул эмасми? Нима учун бизда бу легионер, бу маҳаллий деб одам ажратилиши керак? Майли, исталган клуб ўзи хоҳлаганча легионер олиб келсин, ким кучли - ким кучсизлигини мухлислар баҳо бериб аниқлаб олади. Қолаверса, легионер учун жавобгар ҳам аввало клубларнинг ўзи ҳисобланади. 

Шундай экан, айнан легионер мураббий ёки футболчи учун тўланадиган бадал пулидан воз кечилиши тарафдориман. Албатта, бу шахсий фикр ва балки кимдир қўшилмаслиги мумкин. Шу боис кенг муҳокамага қўйса арзийди. Мақола охирида айтадиган гапим: халқимизда қарс икки қўлдан чиқади деган ажойиб нақл бор, лекин хориж паспортига эга фуқаролар учун олинадиган бадал тўлови бу ўринда гўёки бир қўлдан чиқаётган қарсакка ўхшаб қоляпти. Бир қўл билан қарсак чалиш мумкинми? Ва овоз жарангдор чиқмаса қарсак бўладими?


Еттита футбол клубига нисбатан легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш таъқиқи қўйилди

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика