UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Букилган қаддини тезда ростлаган “Рейнжерс”  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячисини йўқотди  3 14:44Зюле нега "Бавария"дан "Боруссия"га ўтганини тушунтирди  0 14:20Левандовски "Барселона" билан 2025 йилга қадар шартнома бўйича келишувга эришди  4 13:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:40"Интер" ва Перишич янги шартнома борасида келиша олмаяпти  0 13:17"Интер" Бастонини 60 млн евро эвазига "Сити"га сотмади. "Шаҳарликлар" таклифни кўтаришлари мумкин  1 12:53Загаду ёзда текинга "Боруссия"дан кетади  0 12:46Футбол фахрийси Валерий Лёткин хонадонига ташриф буюрилди  1 12:33Тошкентга олиб келинган Жаҳон кубоги оригиналми?  16 12:30"Валенсия" Брэйтвуэйтни харид қилмоқчи  2 12:07Про лига. 9-тур учрашувлари расмийлари  2 11:57Нодирхўжа Юлдашев: "Футболнинг эркаги, бу - футзал"  22 11:53Ди Мария ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи  2 11:39Диёр Имомхўжаев: "Футболчи ҳамда мураббийларни эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман"  84

Бир ўйин тарихи. Гейнрихнинг иккита голи камлик қилган, камбэк охирига етмаган ўйин. Ўзбекистон – Жанубий Корея 2:3 Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Гейнрихнинг иккита голи камлик қилган, камбэк охирига етмаган ўйин. Ўзбекистон – Жанубий Корея 2:3

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубокларидаги энг яхши натижасини 2011 йил Қатардаги қитъа турнирида қўлга киритиб тўртинчи ўрин билан чекланганди.

Эсингизда бўлса ўшанда бизда ортга учинчи ўрин билан қайтиш учун ягона имконият қолганди. Жанубий Корея таслим этилса бўлди эди. Лекин, биринчи бўлимнинг ўзида вакилларимиз ўз дарвозаларидан учта тўп олиб чиққан, иккинчи бўлимда кичик ирода кўрсатган ҳолда кореяликлар дарвозасига иккита гол урганди. Лекин, ўшанда комбэк қилишга оз қолган термамиз футболчиларидан омад юз ўгирганди. Демак, бугун бир ўйин тарихи орқали ушбу учрашув ҳақида қисқача фикрлашамиз. Чунки роппа-роса 11 йил аввал мана шу тўқнашув гувоҳига айланган эдик. 

Учинчи ўрин учун баҳсдан олдин жаомамизнинг кайфияти жуда ёмон, футболчиларнинг руҳияти эса тушиб кетганди. Боиси, улар ярим финалда қитъа гранди Австралиядан хунук ва йирик 0:6 ҳисобида енгилгач ишонч ҳам бироз йўқолгани бор гап. Абрамов кучли рақибга қарши ҳужумкор ўйин таклиф қилиб қаттиқ адашгани кўп бор танқидларга сабаб бўлганди. Бир томондан йигитларимиз бу пайтга келиб жисмоний жиҳатдан ҳам толиб қолганини сезиш қийин эмасди. Мураббий Корея билан баҳсга таркибда у қадар кўп ўзгартириш киритмади. Фақатгина Олим Навкаровни асосий таркибда, боз устига ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушиши кўпчилик учун жумбоқ саналарди. Ўзим ҳам ҳали ҳамон шуни тушунмайман. Ушбу футболчи кутилганидек Осиё кубогидан сўнг ёрқин порламади, фаолияти бир текис кечмади. Умуман олганда ўртамиёна ўйинчи эди ҳисоб. Лекин, Абрамов шогирдига ишонч билдиришдан чўчимаганди. Айтганимиздек, вакилларимизнинг рақибга қараганда жисмоний жиҳатдан чарчаб қолгани биринчи бўлимидаёқ ўз аксини топди. Ҳимоячиларимиз худди қотириб қўйилган роботдек таассурот қолдиришганини биринчи гол исботлаб беради. Эътибор берсангиз марказдан узатиб берилган тўпдан сўнг чаққонлик билан ҳаракат қилган кореялик футболчи Ку Жа Чол Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очади. 

Орқа чизиқда ва марказий ҳимояда бизникилардан ҳеч ким йўқ эди деярли. Иккинчи гол ҳам ҳимоямиздаги палапартишликдан сўнг юзага келди. Жарима майдончамизга бир тепар услубида кириб борган Корея футболчилари орадаги фарқни иккитага оширади, Жи Донг Вон гол муаллифи 2:0. Назар ташлайдиган бўлсак мусобақа давомида ҳеч бир учрашувда мудофаа чизиғида кўнгилдагидек ҳаракат қилмаганини кўришимиз мумкин. Кучли ҳужум ва тўп назорати яхши. Лекин, барча чизиқларда баланс бўлмаса қийин. Устига устак ҳимояда Одил Аҳмедов ва Виктор Карпенколарни ўйнатгани ўзини оқламаган назаримда. Учинчи гол ҳам айнан марказий ҳимоядаги муаммолар сабаб дарвоазамиздан жой олди. Қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан яна ўша Жи Донг Вон Нестеров турган дарвозани ишғол қилди. 

Биринчи тайм охирида ҳамюртларимиз орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлишади. Яъни биз таъкидлаб ўтган Олим Навкаров турнирдаги илк фойдали ҳаракатни амалга оширди. Жарима майдончаси ичида Навкаров йиқитилгач, ҳакам бизнинг фойдамизга пенальти ишлади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Гейнрих "Паненка" услубида гол уради. Бироқ, рефери Абдул Малик Башир голни инобатга олмайди. Иккинчи бор тўпни тепган Гейнрих адашмайди ва термамизнинг беллашувдаги биринчи тўпини киритади. Кайфият ўйинчиси бўлган Саша жамоадошларига бироз бўлсада умидни қайтарганди, дея оламиз. 53-дақиқада қанотдан ошириб берилган тўпни жарима майдончасида қабул қилиб олган Гейнрих бир ўзи бир нечта рақиб футболчисини алдаб ўтиб таблодаги ҳисобни 2:3 кўринишига келтиради. 

Футболчилар ўзларига келганига қарамасдан кеч бўлганди. Шунга қарамай кичик камбэкни амалга оширишгани мақтовга лойиқ кўрилганди. Гейнрих эса биринчи бўлимдан сўнг руҳан синиб бўлган дўстларини уйғота олганди. Абрамов нималар дегани менга қоронғи. Муҳими ўша турнирда терма жамоамиз намойиш қилган ўйин кўпчиликка манзур келгани рост. Бироқ, футболда чиройли ўйин эсдан чиқади, натижа эса сақланиб қолинади.


Осиё кубоги-2011. Учинчи ўрин учун баҳс.

Ўзбекистон – Жанубий Корея – 2:3

28.01.2011. Қатар. “Жассим Бин Ҳамад” стадиони.

Бош ҳакам: Абдул Малик Башир (Сингапур).

Голлар: Гейнрих 45 (пен), 53 – Ку Жа Чол 17, Жи Донг Вон 28, 39.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Виктор Карпенко (Жасур Ҳасанов, 87), Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Олим Навкаров (Шавкат Саломов, 77), Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих.

Бош мураббий: Вадим Абрамов.











Учрашув расмларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика