UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Арсенал"га "Атлетико" футболчиси керак  0 14:30Футболчини чақмоқ урди, у реанимацияга тушиб қолди  0 14:24Зинедин Зидан: "Ҳозирча ҳеч нима ютмадик"  4 14:21Жанубий Корея. Искандеров ва Ашурматов жамоалари асосий таркиблари маълум бўлди  1 14:05Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз  0 13:55Зидан: "Азар қийин даврни ўтказмоқда"  8 13:31"Барселона" "Вильяреал"га қарши ўйин учун қайдномани маълум қилди  9 13:11"Реал" Хамеснинг нархини пасайтирди  4 12:57"Реал" ва Бразилия термаси собиқ бош мураббийи коронавирусга чалинди  0 12:44«Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти  10 12:35Пулишич: "Азар билан тенглаша олмайман"  3 12:20"Ювентус"нинг асосий мақсади маълум бўлди  2 12:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни якунлади  0 11:55Флик: "Левандовски "Олтин тўп"ни ютишга ҳақли"  35 11:41Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди  8

Бир ўйин тарихи. Гейнрихнинг иккита голи камлик қилган баҳс ёхуд Ўзбекистон – Жанубий Корея 2:3 Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Гейнрихнинг иккита голи камлик қилган баҳс ёхуд Ўзбекистон – Жанубий Корея 2:3

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубокларидаги энг яхши натижасини 2011 йил Қатардаги қитъа турнирида қўлга киритиб тўртинчи ўрин билан чекланганди.

Эсингизда бўлса ўшанда бизда ортга учинчи ўрин билан қайтиш учун ягона имконият қолганди. Жанубий Корея таслим этилса бўлди эди. Лекин, биринчи бўлимнинг ўзида вакилларимиз ўз дарвозаларидан учта тўп олиб чиққан, иккинчи бўлимда кичик ирода кўрсатган ҳолда кореяликлар дарвозасига иккита гол урганди. Лекин, ўшанда комбэк қилишга оз қолган термамиз футболчиларидан омад юз ўгирганди. Демак, бугун бир ўйин тарихи орқали ушбу учрашув ҳақида қисқача фикрлашамиз.

Учинчи ўрин учун баҳсдан олдин жаомамизнинг кайфияти жуда ёмон, футболчиларнинг руҳияти эса тушиб кетганди. Боиси, улар ярим финалда қитъа гранди Австралиядан хунук ва йирик 0:6 ҳисобида енгилгач ишонч ҳам бироз йўқолгани бор гап. Абрамов кучли рақибга қарши ҳужумкор ўйин таклиф қилиб қаттиқ адашгани кўп бор танқидларга сабаб бўлганди. Бир томондан йигитларимиз бу пайтга келиб жисмоний жиҳатдан ҳам толиб қолганини сезиш қийин эмасди. Мураббий Корея билан баҳсга таркибда у қадар кўп ўзгартириш киритмади. Фақатгина Олим Навкаровни асосий таркибда, боз устига ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушиши кўпчилик учун жумбоқ саналарди. Ўзим ҳам ҳали ҳамон шуни тушунмайман. Ушбу футболчи Кутилганидек Осиё кубогидан сўнг ёрқин порламади, фаолияти бир текис кечмади. Умуман олганда ўртамиёна ўйинчи эди ҳисоб. Лекин, Абрамов шогирдига ишонч билдиришдан чўчимаганди. Айтганимиздек, вакилларимизнинг рақибга қараганда жисмоний жиҳатдан чарчаб қолгани биринчи бўлимидаёқ ўз аксини топди. Ҳимоячиларимиз худди қотириб қўйилган роботдек таассурот қолдиришганини биринчи гол исботлаб беради. Эътибор берсангиз марказдан узатиб берилган тўпдан сўнг чаққонлик билан ҳаракат қилган кореялик футболчи Ку Жа Чол Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очади. 

Орқа чизиқда ва марказий ҳимояда бизникилардан ҳеч ким йўқ эди деярли. Иккинчи гол ҳам ҳимоямиздаги палапартишликдан сўнг юзага келди. Жарима майдончамизга бир тепар услубида кириб борган Корея футболчилари орадаги фарқни иккитага оширади, Жи Донг Вон гол муаллифи 2:0. Назар ташлайдиган бўлсак мусобақа давомида ҳеч бир учрашувда мудофаа чизиғида кўнгилдагидек ҳаракат қилмаганини кўришимиз мумкин. Кучли ҳужум ва тўп назорати яхши. Лекин, барча чизиқларда баланс бўлмаса қийин. Устига устак ҳимояда Одил Аҳмедов ва Виктор Карпенколарни ўйнатгани ўзини оқламаган назаримда. Учинчи гол ҳам айнан марказий ҳимоядаги муаммолар сабаб дарвоазамиздан жой олди. Қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан яна ўша Жи Донг Вон Нестеров турган дарвозани ишғол қилди. 

Биринчи тайм охирида ҳамюртларимиз орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлишади. Яъни биз таъкидлаб ўтган Олим Навкаров турнирдаги илк фойдали ҳаракатни амалга оширди. Жарима майдончаси ичида Навкаров йиқитилгач, ҳакам бизнинг фойдамизга пенальти ишлади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Гейнрих "Паненка" услубида гол уради. Бироқ, рефери Абдул Малик Башир голни инобатга олмайди. Иккинчи бор тўпни тепган Гейнрих адашмайди ва термамизнинг беллашувдаги биринчи тўпини киритади. Кайфият ўйинчиси бўлган Саша жамоадошларига бироз бўлсада умидни қайтаради. 53-дақиқада қанотдан ошириб берилган тўпни жарима майдончасида қабул қилиб олган Гейнрих бир ўзи бир нечта рақиб футболчисини алдаб ўтиб таблодаги ҳисобни 2:3 кўринишига келтиради. 

Футболчилар ўзларига келганига қарамасдан кеч бўлганди. Шунга қарамай кичик камбэкни амалга оширишгани мақтовга лойиқ кўрилганди. Гейнрих эса биринчи бўлимдан сўнг руҳан синиб бўлган дўстларини уйғота олганди. Абрамов нималар дегани менга қоронғи. Муҳими ўша турнирда терма жамоамиз намойиш қилган ўйин кўпчиликка манзур келгани рост. Бироқ, футболда чиройли ўйин эсдан чиқади, натижа эса сақланиб қолинади.


Осиё кубоги-2011. Учинчи ўрин учун баҳс.

Ўзбекистон – Жанубий Корея – 2:3

28.01.2011. Қатар. “Жассим Бин Ҳамад” стадиони.

Бош ҳакам: Абдул Малик Башир (Сингапур).

Голлар: Гейнрих 45 (пен), 53 – Ку Жа Чол 17, Жи Донг Вон 28, 39.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Виктор Карпенко (Жасур Ҳасанов, 87), Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Олим Навкаров (Шавкат Саломов, 77), Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих.

Бош мураббий: Вадим Абрамов.













Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Учрашув расмларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+8   
28 май 10:02:02
⚽️ ᶠᶜ ⁿᵃˢᵃᶠ 1978 ⚽️
Yutqizgan bo'sagam yaxshi o'yin bo'gandi Koreysla o'yin oxiriga borib hisobni ushlab qolish uchun rosaa vaqtni cho'zishga harakat qigandi.
+7   
28 май 10:31:05
FC Bunyodkor ⭐
Haqqattanam o'sha paytla terma jamoamizzi jamoaviy o'yini juda yaxshi shakllangan edi lekin bizga doim jismoniy tayyorgarlik pand berib kegan. Shu paytgacha Yapon Avstraliya Koreyslaga doim jismoniy taraflama kuchimiz yetmiy yutqizib kevomiza!
+6   
28 май 10:06:59
Courageous
Kuchli tarkib va jamoaviy o'yin juda yaxshi shakllangan edi o'shanda. Haligacha o'sha Osiyo Kubogi 2011 chalik yorqin o'yinlar ko'rmadim. (2012-2020 yillarda)
+3   
28 май 13:59:41
Davronbek Beshariq
Миллий терма жамоамиз тарихидаги осиё кубоги мусобакаларида энг яхши курсатгичи , бу уша КАТАР - 2011 хисобланади... Миллий терма жамоамиздан бундан хам юкори натижа качон кутамиз. Насиб этармикан...
+3   
28 май 12:50:04
Ливерпуль ачиштирворди хаммангни
У воктлар уйинам яхшиди ФОРМА хам тузук эди
   
28 май 21:47:49
RADIKALIST
Chilonzorda kafeda ko'rgandik. Avstraliyaga yutqazgandan keyin bir ukaxon bn urushib qolib, Koreya bn o'ginni alohida davrda ko'ruvdik. O'yin zo'r bo'gan. Koreyslar ocbiqchasiga vaqtni cho'zishgan. Nesterov standartdan faoligatidafi eng xhiroyli gollardan birini o'tkazvorgan
   
28 май 13:24:29
Музаффар Махмудов
Ушал дамлар, ушал дамлар...
   
28 май 11:48:43
James Rodrigez
Andreyevlani gulagan davri o'yini termaga tortardi keyinchale o'yini paslap ketdi
   
28 май 10:55:14
UzBekistanTEAMFCc
Генрих молодец.
   
28 май 10:18:26
Real live juve
Ex owal damlar owal damlar eng kucli tarkib edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг