UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  0 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  0 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  12 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   18 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19

Бир ўйин тарихи. Бундан роппа-роса 19 йил олдин "Бавария" ЕЧЛ финалида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этганди Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Бундан роппа-роса 19 йил олдин "Бавария" ЕЧЛ финалида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этганди

2001 йилнинг 23 май санасида Мюнхеннинг "Бавария" клуби Европа чемпионлар лигаси деб ном олган мусобақада илк бор ғолиб бўлганди.

Финалда "Бавария"га Испаниянинг "Валенсия" клуби тўқнаш келган эди. Учрашувнинг 3-дақиқасида нидерландиялик бош ҳакам Дик Йол "Бавария" дарвозасига пенальти белгилайди. Гаиска Мендьета 11 метрли жарима тўпидан гол уради - 0:1.

Орадан 5 дақиқа ўтгач ҳакам бу сафар "Валенсия" дарвозаси томон пенальти белгилайди. Бироқ Мехмет Шолль гол ура олмайди, Канисарес маҳорат кўрсатади.

Иккинчи тайм бошида Дик Йол учинчи бор 11 метрли жарима нуқтасини кўрсатади. "Бавария" сардори Штефан Эффенберг Канисаресни ожиз қолдиради - 1:1.

Асосий ва қўшимча вақтда бошқа гол урилмайди. Ғолиб футбол лотореяси деб аталмиш пенальтилар сериясида аниқланиши маълум бўлди.

Серияни "Бавария" футболчиси Пауло Сержио бошлайди ва гол ура олмайди. "Валенсия"нинг учинчи зарбаси муаллифли словениялик Златко Захович ҳам адашади ва учинчи зарбалардан кейин ҳисоб 2:2 кўринишини олади. Мюнхенликларнинг навбатдаги зарбасини Патрик Андрессон беради ва Канисарес тўпни қайтаради. Кейинги зарбани берган Амедео Карбони гол урса "Валенсия" 99 фоиз чемпион бўларди. Бироқ Оливер Кан унинг зарбасини қайтаради! Бешта зарбадан кейин ҳисоб 3:3 бўлади. Иккала жамоа аъзолари яна икки мартадан зарба бериб гол уришади. Еттинчи зарбада Томас Линке гол уради, "Валенсия" вакили Маурисио Пеллегринонинг зарбасидан кейин Оливер Кан тўпни қайтаради, "Бавария" чемпион! Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия" кетма-кет иккинчи йил ЕЧЛ финалида мағлуб бўлади.

Европа чемпионлар лигаси-2000/2001. Финал.

"Бавария" - "Валенсия" - 1:1 (Пенальтилар серияси 5:4)

23.05.2001. Милан, "Сан Сиро" стадиони. 80000 томошабин.

Бош ҳакам:
Дик Йол (Голландия)

Голлар:
0:1 - Гаиска Мендьета - пенальтидан 3.
1:1 - Штефен Эффенберг - пенальтидан 50.

Амалга оширилмаган пенальти: Мехмет Шолль ("Бавария") 8 (дарвозабон)

"Бавария": Оливер Кан; Биксант Лизаразю; Патрик Андерссон; Самуэль Куффур; Томас Линке; Оуэн Харгривс; Хасан Салихамиджич; Штефен Эффенберг; Мехмет Шолль (Пауло Сержио, 108); Жованни Элбер (Александр Циклер, 100); Вилли Саньоль (Карстен Янкер, 46)

"Валенсия":
Сантьяго Канисарес; Амедео Карбони; Жоселин Англома; Маурицио Пеллегрино; Гаиска Мендьета; Кили Гонсалес; Рубен Бараха; Джон Карью; Роберто Фабиан Айяла (Мирослав Джукич, 89); Хуан Санчес (Златко Захович, 66); Пабло Аймар (Давид Албельда, 46)

Огоҳлантиришлар: Патрик Андерссон; Сантьяго Канисарес; Амедео Карбони; Кили Гонсалес. 




Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика