Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди

Aslanov Jasurbek
4 фев 2025, 03:15
"Реал" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакам маълум бўлди.

ЛаЛига 23-турининг марказий учрашувида Сесар Сото Градо ишлайди. ВАРга Рикардо де Бургос Бенгоэчеа жавоб беради.

Сото Градо 3 январь куни "Валенсия" - "Реал" (1:2) баҳсида ишлаган эди. Ўшанда у дарвозабон Столе Дмитриевскини туртиб юборган Винисиус Жуниорга қизил карточка кўрсатган.

"Реал" ҳамда "Атлетико" ўртасидги баҳс 8 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca