UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 2:0 (матнли трансляция)  11 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  15 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Бир кунга эътиборни олий лигага қаратамизми? Янгиликлар

Бир кунга эътиборни олий лигага қаратамизми?

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати кундан кунга қизғин тус олмоқда.
Албатта, ҳозирда барча мухлисларнинг эътибори жаҳон чемпионатига қаратилгани бор гап. Лекин бу ёқда ўзимизнинг олий лига борлигини ҳам унутмаслик лозим. Айтганча, бугун ички чемпионатимизда 12-тур баҳслари бўлиб ўтади. Шундай экан, биз учун олий лига токи терма жамоамиз мундиалга чиқмагунча ҳар қандай жаҳон чемпионатидан муҳим ва эътиборга молик бўлиб қолаверади.

ПФЛ тақвимига кўра, 12-турдан ўрин олган ҳамма беллашувлар бугун бўлиб ўтади. Турнинг марказий учрашувлари сифатида “Нефтчи” - “Локомотив”, “Бухоро” - “Динамо” ҳамда “Насаф” - “Машъал” ўйинларини кўрсатишимиз мумкин. Қуйида ҳар бир ўйинга доир ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз.

“Нефтчи” - “Локомотив”
Ўтган турда “Бунёдкор” билан дуранг ўйнаган “Нефтчи”нинг кайфияти жойида дея оламиз. Мурод Исмоилов шогирдлари сафарда дуранг ўйнагандан кейин уйда “Локо”ни мағлубиятга учратишга ҳаракат қилишлари аниқ. Лекин шу ўринда “Локомотив”нинг сафарда ҳам ёмон ўйин кўрсатмаётганини айтиб ўтиш даркор. Бу жамоа сафар баҳсларида ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ. “Нефтчи” эса ўз майдонида шу пайтгача беш ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида ғалаба қозонди.

“Бухоро” - “Динамо”
Гарчи “Динамо” охирги олтита учрашувда фақат мағлубиятга учраган бўлса-да, Бухородаги ўйинни тенг кучли жамоалар баҳси десак бўлади. “Динамо”ни қандай муаммолар қийнаётганидан кўп ҳам хабардор эмасмиз. Лекин факт шуки, бу жамоа кетма-кет олтита ўйиннинг ҳаммасида ютқазди. Қизиғи шундаки, “Бухоро” ҳам олти ўйиндан бери ғолиблик нашидасини сура олмаяпти. Фақат бу жамоа олтита учрашувдан учтасида дуранг ўйнади.

“Навбаҳор” - “Олмалиқ”
Бу ўйин “Навбаҳор”нинг янги стадионида бўлиб ўтади. Эшитишимизча, концерт туфайли ўйинга кириш чипталар нархи 100 минг сўмга чиқиб кетибди. Бундан ташқари, футболни ёритадиган ОАВ ходимларига ҳам чипта билан ўйинга кириш мажбурланаётган экан. Бу яхшимас, албатта. Чунки журналист футболни ўзининг кўнгилхушлиги учун эмас, мураббий, футболчилар ва мухлислар учун ёритади. Бевосита ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, охирги уч ўйиндан бери фақат ютқазаётган “Навбаҳор” учун бу баҳс ниҳоятда муҳим. Жамоа кетма-кет учта беллашувни сафарда ўтказди ва ҳаммасида мағлуб бўлди. “Олмалиқ”нинг эса йўқотадиган нарсаси йўқ, жамоа чемпионатда бир текис иштирок этмоқда. Фақат шуниси борки, Игорь Шквирин шогирдлари ҳали сафарда ғалаба қозонишгани йўқ. Шундай экан, “Олмалиқ” ҳам ғалабани кўзлаб ҳаракат қилиши аниқ.

“Насаф” - “Машъал”
Бир сўз билан айтганда воҳа дербиси. “Машъал”нинг бу йил сафарда қайд этаётган натижалари чакки эмас. Муборакликлар шу кунгача олтита ўйинни сафарда ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонишди ва уч бор дуранг ўйнашди. Жамоа ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Хўш, бу гал ҳам “Машъал” ушбу ёқимли анъанасини давом эттира оладими? Буни эса ўйин якунида билиб оламиз. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Насаф”нинг ўз уйида кучли футбол намойиш этиши турган гап. Қаршида бешта учрашув ўтказган Рўзиқул Бердиев шогирдлари уч бор ғалаба қозониб, икки марта дуранг ўйнашди.

“Металлург” - “Қизилқум”
Яна бир тенг кучли жамоалар баҳси. Охиги учта ўйинни ўз майдонида ўтказган “Қизилқум” икки бор дуранг қайд этди ва бир марта ғалаба қозонди. Мана энди жамоа навбатдаги баҳсини сафарда ўтказади. “Металлург”га келсак, бу жамоа Бекободда ўтказилган охирги тўрт ўйиннинг ҳаммасида зафар қучди. Бундан кўриниб турибдики, “Металлург” ўзида кучли ўйин намойиш этяпти. Аммо “Қизилқум” ҳам анойилардан эмаслигини унутмайлик.

“Сўғдиёна” - “Пахтакор”
Чемпионлик учун курашаётган “Пахтакор” Жиззахда чемпионат аутсайдери “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Албатта, бу учрашувда фаворит “Пахтакор”, лекин “Сўғдиёна” ҳам охирги ўйинларда охиригача курашмоқда. Бу жамоада маҳоратли ижрочилар йўқ, лекин жамоа тезкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Шундан келиб чиқиб “Сўғдиёна”нинг “Пахтакор”га жиддий қаршилик кўрсатишини кутиш қийин эмас. “Пахтакор” гарчи сафарда ўйнаса-да, доимгидек уч очко учун ҳаракат қилади. “Пахтакор” охирги бешта ўйиндан иккитасида ғалаба қозонди. Демак, тошкентликлар бу кўрсаткични яхшилашга уриниб кўришади.

“Бунёдкор” - “Андижон”
Яна бир фаворит ва аутсайдер ўртасидаги баҳс. “Бунёдкор” ўз майдонида олий лигани тарк этиши кутилаётган “Андижон”ни қабул қилади. 7-турда ғалаба қозонган “Андижон” шундан бери кетма-кет тўрт учрашувда мағлуб бўлди. Жамоа ҳатто ўз майдонида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйди. Мана энди “Андижон” сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлади. Олий лиганинг амалдаги чемпиони янги бош мураббий бошчилигида бошқача ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. “Нефтчи” ва “Олмалиқ” билан кечган баҳсларда “Бунёдкор” сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Бугун “Андижон” билан нима рўй беришини эса “Жар” стадионидаги ўйинда билиб оламиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика