UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  0 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  6 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

Бир келса оғир келади... "Ювентус" Конференциялар лигасидан ҳам четлатилди Янгиликлар

Бир келса оғир келади... "Ювентус" Конференциялар лигасидан ҳам четлатилди

УЕФА "Ювентус"ни навбатдаги мавсумда Конференциялар лигасида иштирок этишини тақиқлади.

Молиявий назорат суриштирув натижаларига кўра, клуб ташкилот томонидан 2022 йил август ойида имзоланган келишув бандларини бузган деб топилган. Шу сабабли клуб навбатдаги мавсум еврокубокларидан четлатилди ва 20 млн евро жаримага ҳам тортилди.

Шуларнинг 10 миллиони бирданига тўланиши керак. Агарда клубнинг навбатдаги уч йиллик ҳисоботларида ҳам қинғирликлар аниқланса, қолган 10 млн евро ҳам тўланади. Ўз навбатида бу ҳолат клубнинг бошқа ишлардаги молиялашида ва лицензиялаш жараёнида жиддий таъсир ўтказиши мумкин.

Олдинроқ УЕФА ва "Ювентус" жамоанинг Конференциялар лигасидан четлатилиши борасида келишиб олишгани борасида маълумотлар берилганди. Клуб ўз айбини тан олгани учун барча ишлар очиқ тарзда олиб борилган ва Италия судлари томонидан текширилган.

Январь ойида Турин клуби ўз капиталининг ўсиши рақамларини сохталаштиргани учун 15 очкодан мосуво қилинган, бироқ аппеляция билан очколар қайтариб олинганди. Бироқ кейинчалик яна тафтиш ишлари олиб борилган ва қинғирликлар аниқланганидан кейин 10 очко олиб ташланганди. Шу сабабли жамоа мавсумни 7-ўринда тугатиб, Конференциялар лигасида иштирок этиши керак бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика