UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  5 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  6 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  2 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1 08:40«Арсенал» 50 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  3 08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  17 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  3 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  1 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  1 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  7 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  4 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  6 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  5

Бир жамоа сафида неча нафар футболчи майдонга тушиши керак? Аёллар футболи ва ЎзПФЛ мадҳияси ҳақида икки оғиз сўз (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Бир жамоа сафида неча нафар футболчи майдонга тушиши керак? Аёллар футболи ва ЎзПФЛ мадҳияси ҳақида икки оғиз сўз (Бекзод Толибов блоги)

Нукусда бир қардош оғамиз бор, Айбек Акназаров. Жуда камтар ва самимий инсон.

Бир вақтлар ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз интервьюсида Термизнинг "Сурхон" клуби ҳақида фикр юритар экан, "Шу жамоада Элёр деган йигит бор, матбуот котибиям шу, администратор ҳам шу, хуллас ҳамма нарсага шу бола жавобгар" дея таъкидлаганди. Албатта ЎзПФЛ раҳбари "Сурхон" матбуот котиби Элёр Узақовни назарда тутган. Сўзимиз бошида тилга олганимиз қардош Айбек Акназаров ҳам айни Элёр каби фаоллардан. Нукусга боринг, футболга оид исталган мусобақада бу йигитни аниқ учратасиз.

Айбек ўтган йили бир аудио ташлаб берганди. Эшитиб кўрдим, ўзининг айтишича Қорақалпоғистонда ташкил этилаётган 2-лига мусобоқаларининг расмий мадҳияси. Кимга қанақа, ҳар кимнинг ўз қараши ва шахсий фикри бор. Лекин мен ҳоҳ ўзбек бўлсин, ҳоҳ бошқа миллат вакили, миллийлик акс этган мусиқаларни шайдосиман. Масалан Бойсун-Қўнғирот наволари ҳақида биласиза? Аждодларимизни, ўтмишимизни ёдга соладиган бу қўшиқлар сизу-бизни қалбимизни туб-тубидан ўрин олгани шубҳасиз. Сезаяпсизми, футбол мавзусидан анчайин четлаб кетдик. Лекин сўзимизнинг давомийлигида айтиладиган фикрларда юқоридагилари билан мантиқий боғлиқлик бор. Мен таниган ва сизга айтиб ўтган Айбек Акназаров исмли қардошимиз яшайдиган томонларда "Шапалақлар болсын!" ибораси кўп ишлатилади. Бу иборани бирон холатга ёки воқеъликка қойил қолганингизда ишлатишингиз ўринли бўлади.

Кеча сайтимизда журналист Фахриддин Рўзиевнинг аёллар футболи ҳақидаги мақоласи эълон қилинди. Муаллиф бир футболчи қизнинг шахсий кечинмалари орқали жамоатчиликка миллий чемпионатларимизда аёллар футболига бўлаётган эътиборни юзимизга ойна тутгандек кўрсатиб берди. Мақола остида билдирилган аксарият фикрларда эса футбол ўйнаш қизларнинг иши эмаслиги ҳақида сўз борган, начора?

Футбол - миллионлар ўйини. Бу спорт тури аллақачон дунёда биринчи рақамли номни биз дунёга келмаган вақтдаёқ олиб улгурган. "Спорт - соғлик гарови", футбол билан шуғулланган киши жисмонан тетик ва бақувват бўлади. Спортчиларнинг турли касалликларга қарши кураша оладиган иммунитети мавжуд бўлиши тиббиёт томонидан тасдиқланган. Саволни бир оз ғайритабиий услубда қўяман, футбол учрашувлари вақтида бир жамоа сафида неча нафар футболчи майдонда ҳаракат қилиши керак? Бизда ҳозирги вақтда қизлар ўртасида U-16 чемпионати чемпионати ташкил этилган. Ушбу мусобақанинг айрим ўйинларига бориб кўрдик, баъзи жамоалар сафида бутун ўйин давомида 8-9 нафар футболчи ҳаракат қилди. Захирада эса ҳеч ким йўқ! Хатто асосий таркиб учун 11 нафар футболчи қиз топилмаган. Нега? Тахмин қиламиз, балки ҳамма ота-она ҳам қизини футболчи сифатида кўришни ҳоҳлашмайди. Ёки бу жамоаларга бўлаётган эътиборсизлик сабаб қизлар футболни касб сифатида танлашни истамайдилар. Бу ерда на ташкилотчини (ЎзПФЛ), на футбол клубларини айбламоқчи эмасмиз. Чунки ҳеч кимни мажбуран олиб келиб футбол ўйната олмайсиз, инсон ҳуқуқлари нуқтаъи назаридан ҳаққингиз йўқ. Жамоангиз таркибида 9 нафар футболчи қиз борми? Регламентда бунга рухсат берилган ва 11 нафар футболчиси бор жамоага қарши ўйнашингиз керак, вассалом.

Сўнги йилларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ЎзПФЛ ва худудий футбол ассоциациялари томонидан ёш футболчи қизлар ўртасида турли мусобақалар фаолияти йўлга қўйилди. Буни самарали ислоҳот сифатида айтсак, келгусида албатта биз юқорида тилга олган муаммолар барҳам топади. Яъни 9 нафар футболчи захира вакилларисиз бутун бир ўйинни ўтказмайди. Ўйнаганларга эса қойил қолмасдан илож йўқ, яъни шапалақлар болсын!

Сўзимиз якунида мавзудан чекинган холда мақоланинг энг аввалги қисмида тилга олганимиз - Айбек Акназаров томонидан сайтимизга берган видеони тақдим этамиз. Қорақалпоғистон кубоги мусобақасининг миллийлик уфуриб турган расмий мадҳияси. Таклифимиз, ҳар бир худудий футбол ассоциацияси ҳам ўзи ташкил этаётган мусобақанинг расмий мадҳиясини ишлаб чиқиши керак, балки бордир, биз эшитмадик. Қачонгача ҳамма жойда ЎзПФЛ мадҳиясидан фойдаланаверамиз?

ҚФАга эса ташаббус учун шапалақлар болсын!


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика