Билич: "Заза "Вест Хэм"да пенальти тепадими? Йўқ-йўқ"

Aslanov Jasurbek
10 сен 2016, 12:18
"Вест Хэм" бош мураббийи Славен Биличнинг маълум қилишича, "болғаурарлар" янги футболчиси Симоне Заза пенальтиларни амалга оширмайди.

Заза Италия терма жамоаси сафида Германияга қарши Евро-2016 чорак финалида пенальтидан гол ура олмаган эди.

"Заза пенальти тепадими? Йўқ-йўқ. Бизда ажойиб пенальтичи бор. Бундан ташқари, биз 11 метрлик нуқтадан кам зарба берамиз. Кўпроқ пенальти тепишни истаймиз.

У сўнгги бир неча ҳафта давомида биз билан шуғулланди, Заза - ажойиб футболчи, у буни машғулотларда исботлаб қўйди. Энди у маҳоратини майдонда кўрсатиши керак. Биз бир учрашувга қараб баҳо бермаймиз, аммо унга ишонаман. Унда марказий ҳужумчига керак бўладиган барча сифатлар бор" - дейди Билич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports