UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  0 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  2 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13

Биласизми? Уэльс Буюк Британиянинг бир бўлаги, аммо ўз мадҳиясини куйлайди Янгиликлар

Биласизми? Уэльс Буюк Британиянинг бир бўлаги, аммо ўз мадҳиясини куйлайди

Нега ундай ва бунга Райан Гиггзнинг қандай алоқаси бор?

Куни-кеча бўлиб ўтган Уэльс - Эрон учрашуви вақтида бевосита стадионда бўлган Championat.Asia вакиллари қизиқ бир ҳодисага эътибор қаратишди. Уэльслик футболчилар мамлакатлари Буюк Британиянинг бир бўлаги бўлишига қарамай, ўз мадҳияларини куйлашди. Нега ундай бўлгани ва буларнинг барчасига Райан Гиггзнинг қандай алоқаси борлиги ҳақида гаплашамиз.


Уэльсликлар ўзларини британ деб ҳисоблашмайди

Буюк Британия деганда ҳамммамиз Англия, Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландиядан ташкил топган давлатни тушунамиз. Буюк Британиянинг маъмурий ва сиёсий қисмлари ўртасидаги мураккаб муносабатлар мамлакат спортига ҳам таъсирини ўтказган.

XVI аср ўрталарида Уэльс Англия томонидан аннексияга (бир мамлакат томонидан мажбурий равишда ва бир томонлама бошқа мамлакат устидан бошқарув ўрнатиш) учрайди. Кейинчалик Бирлашган Қироллик таркибига шунингдек Шотландия ва Шимолий Ирландия ҳам киради. Британлар Ирландиянинг қолган қисмида бошқарувни ўрната олишмайди. Шундан сўнг Буюк Британия ҳудудида кўп бор миллатчилик билан боғлиқ низолар ва ҳаттоки фуқаролар уруши юз беради. Шу зайилда ўтган йиллардан кейин гарчи Бирлашган Қироллик таркибига кирсаларда, ўзларини британ деб атаб, ғурурланишмайди.

Бунинг асил сабаби эса замонамиздаги британлар асосан англо-саксларнинг (дастлаб Марказий Европада истиқомат қилган) авлоди ҳисобланади (уларнинг асосий қисми замонавий Германия ҳудудида яшаган). Уэльсликлар эса кельтлар халқи, келиб чиқиши бўйича ирландлар ва шотландлар ҳам уларга яқин ҳисобланади. Менталитет, маданият ва тил бўйича улар британияликлардан кескин фарқ қилади. Албатта, Буюк Британиянинг таъсири бор, бироқ маҳаллий аҳоли ўз урф-одатларини сақлаб қолишга уринади. Бу нарса спорт мусобақаларидаги мадҳияда ҳам кўзга ташланади.


Буюк Британия мадҳиясини ҳатто Райан Гиггз ҳам айтмаган

Спорт жамиятдаги вазиятнинг ўзига хос акси ҳисобланади. Кельтлар ва британлар ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслигини Шотландиянинг футбол бўйича ўз чемпионати борлигидан ҳам билиб олиш мумкин. Уэльс клублари эса Англия лигаларида иштирок этади. Улар орасида: "Кардифф Сити", "Суонси", "Рексхэм" ва яна бир қатор жамоалар бор. Бунга қарамай, Уэльснинг ўз биринчилиги бор, лекин Шотландия чемпионатидан фарқли ўлароқ у ҳақида кўпчилик билмайди.

Англия термаси ва бутун Буюк Британия учун одатий мадҳия "Худо, қироличани асра". Елизавета II вафоти ва тахтга унинг ўғли Чарльз (Карл III)нинг ўтириши муносабати билан, мадҳияни бироз ўзгартиришди: энди унда қуйидагича сўзлар бор: "Худо, қиролни асра". Бироқ бу мадҳияни на Уэльс, на Шотландия ва на Шимолий Ирландия куйлайди.

Ўз вақтида "Манчестер Юнайтед" Райан Гиггз ҳам мадҳияни айтишдан бош тортган. Бу воқеа 2012 йил Ёзги Олимпиадада юз берган. Уэльсликлар "Худо, қироличани асра" деган сўзларни айтишни исташмаган. Гиггзга Жо Аллен ва Крейг Бэллами "шерик" бўлган. Ўшандан кейин Гиггз қуйидаги фикрларни айтган: "Умид қиламанки, Буюк Британия мадҳиясини Кардифф (Уэльс пойтахти)да ҳуштакбозлик билан қарши олишмайди. Қизиғи, у Англиянинг мадҳияси билан бир хил бўлиб қолибди. Шу сабабли шотландияликлар ва уэльсликларга ушбу мадҳияни айтиш ноқулай. Бироқ жамоанинг ичида, футболчилар ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ".

Унда уэльсликлар қандай мадҳия куйлайди?

Уэльс терма жамоаси ўйиндан аввал уэльс тилида "Hen wlad fy nhadau" ("Аждодларим юрти")ни куйлашади. Уни XIX аср бошида ёзишган. Баъзан улар мадҳиянинг инглиз тилига таржима қилинган вариантини куйлашади. Асл ҳолида эса у шундай яграйди:


Биринчи бор бу мадҳия 1905 Уэльснинг регби бўйича терма жамоаси учрашувида янграган. Унгача уэльсликлар "Худо, Уэльс шаҳзодасини асра". 1970 йилларда "Аждодларим юрти" вариантида узил-кесил тўхташди.

Бошқа кельтларга келадиган бўлсак, Шотландия термаси ўз учрашувларидан аввал инглиз тилида куйлашади. У "The Flower of Scotland" ("Шотландия гули") деб номланади. 


Мана шунақа гаплар. Буюк Британияда ўзгача ҳолат. Бир қарашда давлат битта, терма жамоалар ва мадҳиялар - бир нечта.

Эслатиб ўтамиз, Уэльс терма жамоаси охирги турни эртага, 29 ноябрь куни, Англияга қарши ўтказади. 


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика