Биласизми? "Сўғдиёна" 10та турдан сўнг ниҳоят ғалаба қозонди

Xayrulla Xoliqov
3 окт 2018, 17:17
Жиззахнинг "Сўғдиёна" футбол клуби кеча бўлиб ўтган "Нефтчи"га қарши баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундай қилиб жиззахликлар 10та турдан сўнг яна ғалаба нашидасини суришди. Бунгача "Сўғдиёна" охирги марта 14-турда ғалабага эришганди. Ўшанда жамоа ўз уйида "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Мана энди орадан ўнта тур ўтиб "Сўғдиёна" яна уч очколи бўлди ва энг қизиғи, бу сафар ҳам 3:0 ҳисоби қайд этилди. Фақат рақиб - "Нефтчи".

Жамоа 14-турдан сўнг 10та учрашув ўтказган бўлса, шундан 3тасида дуранг қайд этди ва 7 бор мағлубиятга учради. Сергей Лушан шогирдлари навбатдаги турни уйда "Қўқон-1912"га қарши ўтказишади. Учрашув 19 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia